Эрдўғон ва Трамп Украинага Ғарб танкларининг етказиб берилишини танқид қилди

Ўз 41

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Украинага Ғарб танклари етказиб берилишига қарши эканини билдирди. Унинг сўзларига кўра, танклар Россия яратаётган муаммоларни ҳал қилишга ёрдам бермайди. Бу ҳақда Hurriyet нашри ёзди.

Фото: EPA

Туркия президентининг сўзларига кўра, танкларни Киевга топшириш хавфли қарор бўлиб, бу муаммоларга тезкор ечим бермайди.

“Биз Европа ва дунёда тинчликнинг қўллаб-қувватланишини кутмоқдамиз. Музокаралар давом этмоқда. АҚШ ва Германия танкларининг юборилишини эса муаммога ечимнинг бир қисми, деб айтолмайман. Бу хавфли ва қурол эгалари учун фойдали”, — деди Туркия президенти.

АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп ҳам вазиятнинг янада кескинлашувига йўл қўймаслик учун Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди.

“Ҳозир Байден 10 ой олдин ҳам айтилганидек, бизни Учинчи жаҳон урушига олиб бормоқда: у ерга Америка танкларини юбормоқда”, — деди Трамп сайловолди кампанияси доирасида эълон қилинган видеомурожаатида.

У Байденни “заиф ва қобилиятсизликда, дунёни ядро уруши ёқасига олиб келганликда” айблади. Трамп агар ўзи АҚШ президенти бўлганида, “Украинада ҳеч қандай уруш бошланмаган бўларди”, дея яна таъкидлади.



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Эрдўғон ва Трамп Украинага Ғарб танкларининг етказиб берилишини танқид қилди
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг