Тошкентда кўнгилочар савдо марказлари ва истироҳат боғлари иш вақтига қўйилган чеклов бекор қилинди

Ўз 81

Тошкентда савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар савдо марказлари ва истироҳат боғлари иш вақтига қўйилган чеклов 26 январь куни бекор қилинди.

Аномал совуқ об-ҳаво кунлари пойтахт ҳокимлиги томонидан аҳоли хонадонларига электр энергияси ва газ таъминотини узлуксиз етказиш мақсадида, шаҳардаги озиқ-овқат дўконлари ва умумовқатланиш корхоналаридан ташқари барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар савдо марказлари ва истироҳат боғлари вақтинча қисқартирилган иш режимига ўтказиш тавсия этилган эди.

Бугунги кунда ҳаво ҳарорати яхшиланаётгани ва ҳолат барқарорлашаётгани сабабли юқоридаги барча корхоналар доимдагидек иш режимида фаолият олиб боришига рухсат берилди.

“Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, — дейилади ҳокимлик хабарида.



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Тошкентда кўнгилочар савдо марказлари ва истироҳат боғлари иш вақтига қўйилган чеклов бекор қилинди
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг