Май ойигача бир банкоматда ҳам Uzcard, ҳам Humo карталаридан нақд пул ечиб олиш имкони яратилади

Ўз 44

Май ойигача битта банкоматда ҳам Uzcard, ҳам Humo карталарига хизмат кўрсатиш мумкин бўлади. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов 26 январь куни ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар берди “Дарё” мухбири.

Мамаризо Нурмуродов 
Фото: “Дарё”

Uzcard ва Humo тизимлари интеграцияси 2021 йилда бошланган эди. Мамаризо Нурмуродовнинг айтишича, жараён чўзилишига сабаб Uzcard билан келишув ишлари узоқ вақт олгани билан боғлиқ.

“Uzcard хусусий корхона бўлгани учун у билан келишувга эришишда қийинчиликлар бўлди. Ҳозир келишувга эришдик ва интеграция ишларини бошладик. Биринчи навбатда май ойигача банкоматлар интеграция қилинади ва бу бўйича технологик жараён кетмоқда.

Иккинчи босқичда терминаллар интеграция қилинади. Тўғри, жараён чўзилиб кетди. Марказий банкни бу операциялардан тижорий талаблари йўқ. Uzcard маълум операцияларни комиссиясиз қилади. Шу каби қисмларини келишишга тўғри келди. Ва бугунги кунда бу келишувга эришилди”, — деди раис.

Аввалроқ Humo ва Uzcard тўлов тизимлари 2021 йилдаги ўзаро интеграциялашувнинг биринчи босқичини якунлагани хабар қилинганди.



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Май ойигача бир банкоматда ҳам Uzcard ҳам Humo карталаридан нақд пул ечиб олиш имкони яратилади
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг