Бухорода “Цинепар” сиропидан болалар ўлгани ҳақидаги ёлғон хабар тарқатилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ўз 58

Бухорода “Цинепар” сиропини ичиш туфайли болалар ўлими кузатилгани ҳақидаги ёлғон хабар тарқатилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

“Bukhara News” Telegram-каналида “Бир куннинг ўзида “Цинепар” сиропини ичган 23 нафар бола ўлиб қолгани айтилмоқда” номли видео мурожаат эълон қилинганди. Видеомурожаат маълумотларнинг ҳаққонийлиги ўрганилмасдан эълон қилингани оқибатида аҳоли орасида ваҳима чиқаришга сабаб бўлган маълумот тарқатилган.

Шу сабабли вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 244 1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунининг 12 1- моддасида ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогерларга ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ёхуд бошқа ахборот ресурсига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириш мажбурияти юклатилган.

Қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш вилоят ИИБга юклатилди.

 



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Бухорода “Цинепар” сиропидан болалар ўлгани ҳақидаги ёлғон хабар тарқатилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг