Ла Лига. «Барселона» ўз майдонида минимал ҳисобда ғалаба қозонди
Ўз
23-01-2023, 03:05
39
Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 18-туридан ўрин олган ўйинда «Барселона» 22 январь, якшанба куни «Хетафе»ни ўз майдонида қабул қилди.
Фото: Getty Images
Учрашувда каталонияликлар Педрининг 35-дақиқада урган ягона голи эвазига ғалаба қозонди.
«Кўк-анорранглилар» ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 44 тага етказди ва «Реал» билан орадаги фарқни 6 тага етказди. «Хетафе» эса 17 очко билан 16-поғонани банд этган.