Instagram: Муҳаммадисо Абдулхаировнинг газ ва «свет»чиларга мурожаати, шароитсиз уйини ташлаб меҳмонхонада яшаётган Нилуфар Усмонова, қоронғида ўтаётган тўйлар
Ўз
16-01-2023, 02:06
74
Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Феруза Жуманиёзова Ички ишлар ансамбли ташкил топганининг 30 йиллик муносабати билан эсдалик соат билан тақдирланди.
Фото: Instagram
Шунингдек, хонанда янги суратини ҳам фолловерларига намойиш қилди.
Фото: Instagram
Хонанда Малика Равшанова тўй хизматларининг бирида қўшиқ куйлаётганида чироқ ўчиб қолди ва у вазиятдан чиқиб жонли куйлашда давом этди.
Актриса Райҳон Асадова Мумбайда тушган янги сурати билан кўриниш берди.
Фото: Instagram
Хонанда Лола оила аъзолари билан тоғга йўл олгани акс этган видеони саҳифасига жойлади.
«Браво» кулги жамоаси аъзоси Шаҳло Зоирова саҳифасига актриса Асал Шодиева билан тушган суратини жойлади.
Фото: Instagram
Нилуфар Усмонова Ватан ҳимоячилари байрами муносабати билан созандаларига икки кун дам олиш куни берганини маълум қилди.
Шунингдек, хонанда уйида газ ва «свет» йўқлиги сабабли меҳмонхонада яшаётгани ҳақида мухлисларига гапириб берди.
«Браво» кулги жамоаси аъзоси Отабек Мирзахолов ўғли билан бир клипда суратга тушганини маълум қилди.
Фото: Instagram
Раққоса Паризода тонгни фарзандлари ва яхши кайфият билан бошлаши ҳақида обуначиларига айтди.
У, шунингдек турмуш ўртоғини Ватан ҳимоячилари куни билан таъсирли тарзда табриклагани акс этган видеони саҳифасига жойлади.
Паризода турмуш ўртоғи билан Истанбулда тушган суратини ҳам мухлисларига кўрсатди.
Фото: Instagram
Хонанда Ҳосила Раҳимова АҚШдаги салкам бир ойлик саёҳатини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
Хонанда Юлдуз Турдиева ҳамкасблари Зиёда ва Машҳурбек билан ўн йил олдин тушган архив суратини фолловерларига намойиш қилди.
Фото: Instagram
Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги тўйхоналарда «свет» ўчганига қарамай тўйлар давом эттирилгани акс этган видеолар тарқалмоқда.
Хонанда Бунёдбек Саидов фарзандлари билан вақт ўтказгани акс этган видеони мухлислари билан бўлишди.
Актриса Дурдона Қурбонова мухлисларига янги суратини кўрсатди.
Фото: Instagram
Актёр Муҳаммадисо Абдулхаиров «свет» ва газ йўқлигини ўзига хос юмор билан танқид остига олиб, муносабат билдирди.
«Нечанчи асрда яшаётганимизга иккиланиб қоляпман. Учинчи асрдамизми ёки тўртинчими? Сабаби ўша вақтларда ҳам шунақа ўтирилган: «свет», газ, интернет бўлмаган. Давом эттиринглар, халқнинг дуосини оляпсизлар. Бизга газ, «свет» керак эмас, қуёшни ҳам тўсиб қўйинглар, у ҳам керак эмас», — дейди Муҳаммадисо Абдулхаиров.
Актриса, дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова Парижда бўлиб ўтадиган модалар кўргазмасига тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.
Фото: Instagram
Хонанда Муниса Ризаева совуқ об-ҳавода тўй хизматларига йўл олгани акс этган видеони обуначиларига тақдим этди.
Зарина Низомиддинова Москва шаҳрида тушган суратини обуначиларига кўрсатди.
Фото: Instagram
Актриса Луиза бугун ҳам ўзининг меҳр улашиш акциясини давом эттириб, ободонлаштириш ходимларига егулик тарқатди.
Актриса Машҳур Зулфиқорова ҳам янги сурати билан кўриниш берди.