«Мимино» фильми юлдузи Вахтанг Кикабидзе 84 ёшида вафот этди

Ўз 64

«Мимино» фильми орқали мухлислар эътирофига сазовор бўлган актёр, хонанда ва режиссёр Вахтанг Кикабидзе 84 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда Грузиянинг «Мтавари Архи» телеканали.

Вахтанг Кикабидзе СССРдаги энг машҳур эстрада хонандаларидан бири ҳисобланади. У мусиқий карьерасини 1959 йилда бошлаган, 1980 йиллардан бошлаб бир нечта гуруҳларда ва яккахон чиқиш қилган. Хонанданинг энг машҳур мусиқалари: «Чито-Гврито», «Юракcиз», «Қўшиқда ҳамма нарсани айтиб бўлмайди», «Қол, ёшлик», «Бу бутун суҳбат», «Хотира» , «Менинг йилларим», «Оталар қўшиғи»ни мухлислар севиб тинглаган.

Шунингдек, Кикабидзе — Грузия ССР халқ артисти. У 1966 йилда Николай Санишвилининг «Тоғлардаги учрашув» фильмида бош ролни ижро этган ҳолда кино оламдаги дебютини қилган. Актёр «Хафа бўлма» ва «Мимино» кинокартиналари намойиш этилгандан кейин машҳурликка эришди.

Фото: Meduza

Фото: Meduza

Кикабидзенинг фильмографиясида жами 20 дан ортиқ фильмлар мавжуд, улар орасида «Верийский кварталининг оҳанглари» (1974 йил), «Йўқолган экспедиция» (1976 йил), « ‘ТАСС’нинг эълон қилишга ваколати бор» (1984 йил), «Аксентли севги» (2012 йил), «Бобо 005» (2013 йил) кинокартиналари томошабинларнинг эътиборига тушган.

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг октябрь ойида Кикабидзе «Бирлашган миллий ҳаракат – бирлашган мухолифат» «Куч бирликда» сайлов блоки партиявий рўйхати бўйича Грузия парламентининг 10-чақириқ депутати этиб сайланган.



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
«Мимино» фильми юлдузи Вахтанг Кикабидзе 84 ёшида вафот этди
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг