Қоматга зарар етказмасдан кечаси истеъмол қилиш мумкин бўлган 8 та маҳсулот

Ўз 57

Уйқуга ётишдан аввал нимадир тановул қилиб олиш аксарият инсонларда одатий ҳолга айланган. Қолаверса, тунда истеъмол қилинадиган маҳсулотлар кўпроқ ширинликларни ташкил қилади ва бу нафақат вазн ортишига, балки саломатликка ҳам таъсир қилади. Marie Claire нашри қоматга зарар етказмасдан кечқурун ҳам ейиш мумкин бўлган маҳсулотларни санаб ўтди.

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Пиширилган олма

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Нима учун печда пиширилган олма тунда очликни қондиришнинг ажойиб усули ҳисобланади? Ҳаммаси жуда оддий. Гап шундаки, янги сувли олма иштаҳани қўзғатади. Оч қоринга севимли мева истеъмол қилингач, ошқозонни зарарли таомлар билан тўлдириш истаги пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам печда пиширилган олма яхши танлов. Бундан ташқари, асал ва долчин билан пиширилган олма десертнинг ўрнини босиши мумкин, ҳар қандай усулда пиширилган олма таркибидаги моддалар сифатли уйқуга ёрдам беради.

Қўзиқоринлар

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Албатта, қовурилган қўзиқоринларни соус ва картошка билан ортиқча истеъмол қилмаслик керак. Шунинг учун қайнатилган ёки буғда пиширилганлари билан чекланган яхшироқ. Айтганча, агар қўзиқоринлар барча қоидаларга мувофиқ пиширилса, парҳезбоп мазали таом сифатида истеъмол қилиниши мумкин. Тўғри, консерваланган қўзиқоринлар бу борада тавсия этилмайди, чунки у жигар саломатлигига салбий таъсир ўтказиши мумкин.

Бодом

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Ёнғоқлар тўйимли ва жуда фойдали нарсадир, шунинг учун у кечда истеъмол қилиш учун жуда мос келади. Ўн дона бодом нафақат очликни қондиришга ёрдам беради, балки организмни Б витаминлари ва магний билан таъминлайди. Аммо ёнғоқ организм учун фойдали моддалар омбори бўлишига қарамай, унинг калорияси жуда юқори.

Товуқ филеси

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Ушбу турдаги гўшт парҳезбоп ҳисобланади — очликни мукаммал ва тез қондириш учун максимал оқсил миқдори. Бошқача қилиб айтганда, печда пиширилган ёки тузсиз пиширилган филеда деярли ёғ йўқ. Кечаси сендвич билан ўзини меҳмон қилмоқчи бўлганлар колбасани бир бўлак товуқ гўштига алмаштириши мумкин.

Бўтқа

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Бўтқа — эрталаб ҳам, кечқурун ҳам очликни қондиришнинг ажойиб усули. Тўғри, бўтқани ёғли сут, шакар ва мураббо қўшмасдан пишириш афзалроқ. Шундагина у фойдали бўлади ва вазнга салбий таъсир ўтказмайди.

Селдер

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Ушбу маҳсулотнинг фойдали хусусиятлари узоқ вақтдан бери маълум бўлишига қарамай, унинг таъмини ҳамма ҳам ёқтирмайди. Бироқ селдер вазн учун мутлақо хавфсиз. Бундан ташқари, у етарли миқдорда сув ва клетчаткага эга, яъни тезда тўқлик ҳиссини беради.

Суши

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Сушиларнинг ўртача порциясида тахминан 350 килокалория, ёғ миқдори эса анча паст — 3,6 грамм. Сендвичда эса тахминан 15 грамм бундай ёғлар мавжуд. Аммо суши мутлақо янги бўлиши керак, яъни япон таоми тайёрлангандан сўнг дарҳол истеъмол қилиниши лозим. Шунинг учун энг яхши вариант — бу егуликларни уйда тайёрлашдир, аммо бу осон эмас.

Сут

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Қоматини қатъий кузатадиган ҳар бир аёл эсда тутиши керак: доимий чекловлар туфайли организмда сезиларли даражада кальций етишмовчилиги пайдо бўлади, яъни сут нафақат очликни қондириш, балки организмни тиклаш учун ҳам керак бўлган маҳсулотдир. Кальцийдан ташқари сутда 20 га яқин муҳим аминокислоталар мавжуд бўлиб, сут оқсили одам томонидан деярли бутунлай сўрилади.



Manba: Daryo.uz