Оммавий профил расмлари, янги анимацияли эможилар: Telegram’нинг 2022 йилдаги охирги янгиланиши тақдим қилинди
Ўз
1-01-2023, 12:07
54
Telegram жамоаси илованинг 2022 йилдаги энг охирги версиясини тақдим қилди.
Фото: Telegram
«2022 йилни соғинадиганлар кам бўлади, лекин биз у нима биландир эсда қоларли бўлиши учун ҳаракат қилдик» — дейилади Telegram хабар берди.
Бу сафарги янгиланишда беркитилган медиа, қурилмада жой тежашнинг қўшимча усуллари, расм муҳаррири учун янги воситалар, контактларга профил расмларини таклиф қилиш имконияти ва бошқа функциялар киритилган.
Беркитилган медиа
Telegram хабарларда исталган матнни беркитиш учун махсус форматлашни қўллаб-қувватлайди. Энди расмлар ва видеоларни тасвирни хиралаштирадиган ёрқин қатлам билан қоплаш мумкин. Олувчилар буни бузиш ва контентни кўриш учун бир марта босиши керак.
Фото: Telegram
Қурилма хотирасини максимал тежаш
Telegram ишлаши учун хотирада деярли жой талаб қилинмайди. Телефон хотирасидан медиа ва ҳужжатларни олиб ташлаш ва исталган пайтда Telegram булутидан қайта юклаб олиш мумкин.
Фойдаланувчилар бир неча йилдан буён кешнинг максимал ҳажмини белгилаш ва муайян вақт давомида очилмаган файлларни автоматик олиб ташлаш имкониятидан фойдаланиб келмоқда.
Фото: Telegram
Бу янгиланишда фойдаланувчиларда қурилма хотираси муайян чат туркумлари — шахсий хабарлар, гуруҳлар ва каналлардан ортиқча материаллар қанчалик тез-тез автоматик тозаланишини танлаш, шунингдек, алоҳида чатлар учун истисно қўшиш имконияти пайдо бўлди.
«Хотирадан фойдаланиш» менюсидаги янги доиравий диаграммалар қурилмада нима жой олаётганини дарҳол тушуниш, Медиа, Файллар ва Мусиқа рукнлари эса энг катта файлларни тезда ўчириш имконини беради.
iOS учун иловада кешингиз ҳажмини ҳисоблаш учун кетадиган вақтни анча қисқартирилган. Android фойдаланувчилар омадли — уларнинг иловаси буни аллақачон юқори тезликда бажармоқда.
Янги функциялар билан Созламалар > Маълумотлар ва хотира > Хотирадан фойдаланиш рукнида танишиш мумкин.
Контактлар учун профил расмлари
Контактларингизни таҳрирлаётганингизда улар учун профил расмини танлашингиз мумкин – буни унинг профил расмида фақат сиз кўрасиз.
Фото: Telegram
Агар контактингиз учун яхши профил расми бўлса, буни унга таклиф қилишингиз мумкин. У расмни профилига қўшиши учун икки марта босиши кифоя.
Фото: Telegram
Контактнинг профилини очинг > Таҳрирлаш бандини босинг, кейин «… учун расм белгилаш» ёки «… учун расм таклиф қилиш» бандини танланг.
Оммавий профил расмлари
Агар фақат муайян фойдаланувчилар профил расмингизни кўришига рухсат берсангиз, қолган барча учун оммавий расм белгилашингиз мумкин.
Фото: Telegram
Бу янгиланиш максимал профил расми махфийлигига эришишингизга ҳам имкон беради: кўринувчанликни «Ҳеч ким» қилиб белгилашингиз ҳамда айрим фойдаланувчилар ёки гуруҳларни истисно сифатида қўшишингиз мумкин.
Бу созламаларни Созламалар > Махфийлик ва хавфсизлик > Профил расми рукнида топиш мумкин.
Гуруҳ аъзоларини беркитиш
Спамга қарши кучайтирилган ҳимоя созламаси каби воситалар чат админларига катта гуруҳларни тозалашда ёрдам беради, лекин айрим гуруҳлар аъзоларини исталмаган шахсий хабарлардан ҳимоялашни хоҳлаши ҳам мумкин.
Фото: Telegram
100 дан ортиқ аъзоли гуруҳлар админлари энди аъзолар рўйхатини беркитишни танлаши мумкин. Шу тарзда, агар одамлар гуруҳга хабар юбормаса, фақат унинг админлари улар гуруҳда борлигини билади.
Android учун иловада жараён анимациялари
Чатдаги хабарлар сони кўплиги сабабли анча юқорида жойлашган жавобга ўтишда, шунингдек, иловадаги айрим бошқа бўлимларга равон анимациялар қўшилди.
Янги анимацияли эможилар
Premium фойдаланувчилар Telegram рассомларидан ҳадя сифатида махсус анимацияли эможиларнинг 10 та янги тўпламига эга бўлади.
Фото: Telegram
Бу ва бошқа тўпламларни стикерлар панелининг эможилар саҳифасида топиш мумкин.
Исталган катталикдаги гуруҳлар учун мавзулар
Мавзулардан энди аъзолар сонидан қатъи назар барча гуруҳлар фойдаланиши мумкин. Бу барчага муҳокамаларни тартиблашнинг янги усулини тақдим этади.
Бундан ташқари бир қанча интерактив эможилардан ҳам фойдаланиш имконияти яратилди.