Ўзбекистонга дунёнинг етакчи компанияларидан янги электропоездлар ва замонавий вагонлар келтирилиши кутилмоқда

Ўз 12

«Ўзбекистон темир йўллари» бир нечта жаҳон компанияларидан электропоездлар ҳамда замонавий йўловчи вагонлари харид қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда жамият матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан 19 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида темир йўл тармоғига оид берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, хорижлик мутахассислар билан тажриба алмашиш, ишлаб чиқарувчилар билан яқин алоқалар ўрнатиш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» бошқарув раиси вазифасини бажарувчи Хуснутдин Хасилов бошчилигидаги делегация Германиянинг Берлин шаҳрида ўз ишини бошлаган ИнноТранс-2022 Транспорт технологиялари халқаро савдо ярмаркасига ташриф буюрди.



Manba: Daryo.uz