Ўзбекистондаги аэропортлар учун онлайн табло ишга туширилди

Ўз 13

Uzbekistan Airports расмий сайтида онлайн табло ишга туширилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Энди «www.uzbairports.uz» орқали Ўзбекистоннинг барча 11 халқаро аэропортларида мунтазам халқаро ва ички рейсларнинг жўнаб кетиш/келишларини кузатиш имкони пайдо бўлди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Йўловчилар ва кутиб олувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир рейс ҳақида онлайн таблода реал вақт режимида қуйидаги маълумотлар акс эттирилади: 

  • сана; 
  • вақт; 
  • парвоз рақами; 
  • авиакомпания номи; 
  • йўналиш; 
  • терминал; 
  • бортга чиқиш эшиги; 
  • парвоз ҳолати (жўнаб кетган тақдирда); 
  • лента рақами ва багажни қабул қилиш вақти (келишда).
Uzbekistan Airports веб-сайтида онлайн табло яратилиши аэропорт фаолиятининг асосий жараёнларини рақамлаштириш мақсадида IT-инфратузилмасини яратиш босқичларидан бири, — дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкент аэропортида терминаллараро бепул автобус қатнови йўлга қўйилгани, Ўзбекистондаги аэропортларнинг умумий фойдаси маълум бўлгани ҳақида хабар берилган эди.



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Ўзбекистондаги аэропортлар учун онлайн табло ишга туширилди
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг