Ўзбекистонда қишлоқларда хорижий тилларни ўқитиш учун 50 миллион сўмгача бир марталик субсидия ажратилади

Ўз 9

АОКАда ўтказилган брифингда Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директори ўринбосари Азимжон Ҳусанов соҳага оид режалар ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, 2022 йил 1 октябрдан бошлаб қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидия ажратиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти амалга киритилмоқда.

50 миллион сўмгача бўлган бир марталик субсидиялар тадбиркорлик субъекти бўлган нодавлат таълим ташкилотларига камида 6 ой муддат давомида қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолияти билан шуғулланиш шарти билан ажратилади.

Нодавлат таълим ташкилоти томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш мумкин бўлади.

Манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган маълумотларни баҳолаш орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимларининг қарори асосида ҳар чоракда субсидия ажратади.

Нодавлат таълим ташкилотларига баҳолаш мезонлари асосида тўпланган балларга мутаносиб равишда Молия вазирлиги ғазначилигининг ҳудудий бошқармалари томонидан 50 миллион сўмгача субсидия ажратиб бориш белгиланган.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги билан биргаликда хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидия ажратиладиган қишлоқ ҳудудлари рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди.

Бунда қишлоқ ҳудудлари рўйхатига ҳар йили бир марта ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мумкин бўлади.

Адлия вазирлиги томонидан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан доимий назорат ўрнатилади.



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Ўзбекистонда қишлоқларда хорижий тилларни ўқитиш учун 50 миллион сўмгача бир марталик субсидия ажратилади
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг