Сурхондарёда форел балиқлари учун ҳавза ташкил этишга ажратилган қарийб 2 млрд сўм кредитни талон-торож қилган фермер ушланди

Ўз 5

Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

Қайд этилишича, департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Ч.Б. МЧЖ ва «Р.Ш.» деҳқон хўжалиги таъсисчиси Ж.А. тижорат банки филиали масъул шахслари билан олдиндан тил бириктириб, 40 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз уларнинг номига ажратилган жами 2,1 миллиард сўмлик имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Шунингдек, Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Б.Т.» деҳқон хўжалиги раҳбари Т.Б. ҳудудий тижорат банки филиали бошқарувчиси ўринбосари О.Т. билан ўзаро тил бириктириб, балиқчиликни ривожлантириш учун ажратилган 1 миллиард сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Сариосиё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «А.А.» фермер хўжалиги раҳбари А.Н. тижорат банки филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, форел балиқларини етиштириш учун интенсив ҳавза ташкил этиш учун ажратилган 1,9 миллиард сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Яккабоғ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса Х.Н. МЧЖ раҳбари А.Қ. банк филиалидан ажратилган 990 миллион сўм кредит маблағини ҳамда гаров таъминотига қўйилган Й.Й. МЧЖга тегишли иссиқхона биносининг жами 304,3 миллион сўмлик металл қувурларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Гулистон шаҳар бўлими томонидан банк филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда С.Т. МЧЖ раҳбари Ш.Й. ва бошқалар тижорат банки филиалидан олинган 700 миллион сўм кредит эвазига сотиб олинган полиэтилен гранулаларини сотиб юбориб, кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Сурхондарёда форел балиқлари учун ҳавза ташкил этишга ажратилган қарийб 2 млрд сўм кредитни талон-торож қилган фермер ушланди
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг