Навальний экстремизм иши бўйича яна 15 йилга қамалиши мумкин

Ўз 8

2021 йилда «Ив Роше» иши бўйича икки йил-у саккиз ойга, 2022 йилда фирибгарлик ва судьяни ҳақорат қилишда айбланиб, тўққиз йилга озодликдан маҳрум этилган россиялик мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навальний экстремистик фаолиятни амалга ошириш ва экстремистик жамиятга раҳбарлик қилиш бўйича яна бир бор судга тортилиши мумкин. Бу иш бўйича Навальнийга қўшимча 15 йиллик қамоқ жазоси берилиши тахмин қилинмоқда, деб ёзади RT нашри манбаларига таяниб.

Фото: «Коммерсантъ»

Фото: «Коммерсантъ»

Хабарда айтилишича, Навальнийга нисбатан экстремизм айбловлари пайдо бўлишига сабаб бўлаётган воқеалар баҳорда, сиёсатчи қамоқда ўтирган пайтда содир бўлган. Қайд этилишича, Навальний асос солган Коррупцияга қарши кураш фонди раҳбарияти ва шахсан Навальнийнинг ўзи тарафдорларини «махсус ҳарбий операция» ўтказилишига қарши келишилмаган митингларга чиқишга чақирган. RT манбаларига кўра, тергов мухолифатчининг оммавий баёнотларини давлат тузумини ағдариш чақириқлари сифатида баҳоламоқда.

Манбалар, шунингдек, Алексей Навальний ўз тарафдорлари ҳаракатларини шахсан бошқарган деб ҳисобламоқда. Баҳорда қаттиқ режимли колонияга ўтказилган сиёсатчи буни қандай амалга оширгани ҳақида нашр манбалари аниқлик киритмаган.

RT маълумотларига кўра, катта эҳтимол билан, мухолифатчининг шериклари ҳам жавобгарликка тортилиши мумкин.



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Навальний экстремизм иши бўйича яна 15 йилга қамалиши мумкин
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг