МИБ 8 ойда 32 мингдан ортиқ оилани яраштирди

Ўз 11

АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов бюро фаолиятида амалга оширилаётган ишлар, татбиқ этилаётган янгилик ва ижро этишнинг муқобил усуллари бўйича маълумот берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Қайд этилишича, МИБ органлари томонидан ўтган 8 ой давомида жами 18,5 триллион сўмлик ундирувлар амалга оширилган. Жумладан, давлат фойдасига 6,9 триллион сўм, тадбиркорлик ва бошқа субъектлар фойдасига 5,3 триллион сўм ва банкларга 5,1 триллион сўм маблағлар ундирилган. Фуқаролар манфаатлари учун 1,2 триллион сўмдан ортиқ ундирувлар амалга оширилган.

Эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун жорий этилган «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га 361,8 миллиард сўм йўналтирилган.

Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 734,2 миллиард сўмлик алимент пуллари ундирилган. Шундан 9,2 миллиард сўмлик 46 та уй-жой ва 496 миллион сўмлик 6 та транспорт воситаси алимент олувчиларга олдиндан тўлов сифатида берилиши таъминланган.

15 минг нафарга яқин ишсиз алимент тўловчи ишга жойлаштирилган ҳамда 32 минг 324 та оила яраштирилган.

Қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 736 нафар шахс ишга тикланган. Тўланмай қолган 43,3 миллиард сўмлик иш ҳақлари ундирилган.



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
МИБ 8 ойда 32 мингдан ортиқ оилани яраштирди
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг