Ҳиндистон рупийси ва турк лираси долларга нисбатан энг паст даражага тушиб кетди

Ўз 11

21 сентябрда АҚШ Федерал захира тизими (Фед)нинг кейинги йил учун асосий ставкани 0,75 фоиз даражага ошириш ҳақидаги қарори доллар курсининг сезиларли даражада мустаҳкамланишига олиб келди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Фото: Eadaily

Фото: Eadaily

Бир нечта валюталар дарҳол долларга нисбатан рекорд даражада пастга тушиб кетди. Бунга Фед ставканинг ўсишда давом этишини ва 2024 йилгача қисқартирилиши даргумон эканлигини аниқ кўрсатгани сабаб бўлди.

Оқибатда бугун, 22 сентябрда Ҳиндистон рупийсининг долларга нисбатан курси янги рекорд даражага тушди — бир доллар учун 80,5 рупий. Бир кун аввал бир доллар 79,98 рупийга тенг эди.

Турк лираси ҳам энг паст курсни янгилади — бир доллар 18,37 лирага тенг. Евронинг долларга нисбатан курси сўнгги 20 йилдаги энг паст кўрсаткичга етди — бир евро учун 0,98 доллар.

Бундай шароитда кўплаб Марказий банклар миллий валюталарни қўллаб-қувватлаш чораларини кўрди. Ҳиндистон захира банки бу учун бир неча ой давомида фаол равишда валютага интервенсия қилмоқда.

Биргина июль ойида у валюта курсини бир долларга нисбатан 80 рупий атрофида ушлаб туриш учун 19 миллиард доллар захирасини бозорга чиқарди.

Гарчи Фед қарори иенага ҳеч қандай таъсир кўрсатмаса ҳам, 22 сентябрда 1998 йилдан бери биринчи валюта интервенсияси Япония банки томонидан амалга оширилди.

Ушбу валюта интервенсиясидан сўнг, иена долларга нисбатан 2 фоизга ошиб, бир доллар учун 141,1 иенани ташкил қилди.



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Ҳиндистон рупийси ва турк лираси долларга нисбатан энг паст даражага тушиб кетди
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг