Финляндия россиялик тадбиркорларнинг активларини мусодара қилди — ОАВ

Ўз 10

Финляндияда россиялик Аркадий Волож, Борис ва Аркадий Ротенбергларга тегишли активлар мусодара қилинди, деб хабар бермоқда мамлакатнинг энг йирик Helsingin Sanomat нашри.

Фото: Unsplash

Фото: Unsplash

Қайд этилишича, бу ишбилармонларнинг барчаси Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий амалиёти туфайли Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилган. «Янги қарорлар расмийлар томонидан август ва сентябрь ойининг бошида қабул қилинган. Қарорлар Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилган Аркадий Волож, Борис ва Аркадий Ротенбергларга тегишли», — дейилади хабарда.

Нашрнинг аниқлик киритишича, мусодара суд рухсатисиз мулкни гаровга қўйиш ёки сотиш мумкинлигини англатмайди.



Manba: Daryo.uz