«Чеченистонда сафарбарлик бўлмайди» — Рамзан Қодиров мамлакатда сафарбарлик ўтказилмаслиги сабабини айтди

Ўз 23

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров «махсус операция» ўтказиш бўйича тезкор штаб билан ўтказилган йиғилишда республикада сафарбарлик бўлмаслигини маълум қилди, дея хабар беради Meduza. Манбанинг ёзишича, Қодировнинг ушбу нутқи акс этган кадр 22 сентябрь куни ЧМТРК Грознийнинг кечки янгиликлар дастурида намойиш этилган.

Фото: «Грознй.тв»

Фото: «Грознй.тв»

Қодировнинг сўзларига кўра, Украинадаги уруш даврида 20 минг чечен жанговар ҳаракатларда қатнашган, шунинг учун Чеченистон аллақачон «ўз режасини 254 фоизга ортиғи билан бажарган».

Чеченлар раҳбари айнан қандай режа ҳақида гапирганлигига эса аниқлик киритилмаган.

Республика раҳбари 21 сентябрь куни Грознийда урушга қарши аёллар ўтказмоқчи бўлган митинг ҳақида ҳам гапирди. Қодировнинг иддао қилишича, норозилик билдирган 40 га яқин аёлнинг яқинлари аллақачон сафарбар қилинган ва Украинага жўнатилган. Шунингдек, у митингга чиққан ҳар қандай одам ёки уларнинг эри ва барча болалари «олдинги сафга» юборилиши билан таҳдид қилган.



Manba: Daryo.uz