Қашқадарёдаги боғчада тарбиячи ҳамкасбларининг пластигидан салкам 7 млн сўм ўғирлади

Ўз 16

Қашқадарё вилояти Косон туманидаги боғчада тарбияловчи бўлиб ишловчи қиз ҳамкасбларининг банк картасидан пулларини ўғирлади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази

Фото: Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази

Қайд этилишича, Косон туманида яшовчи фуқаро Г.К. ва Ф.М. ариза билан мурожаат қилиб, унда номаълум шахс уларнинг банк картаси бошқарувини қўлга киритиб, Г.К.нинг банк картасида бўлган 2 854 000 сўм ҳамда Ф.М.нинг банк картасида бўлган 3 977 383 сўм миқдоридаги пулларини ечиб олгани ва айбдор шахсга нисбатан қонуний чора кўришни билдирган.

Текширувлар натижасида ушбу жиноятни жабрланувчиларнинг ҳамкасби — Косон туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган З.Ч. содир этгани аниқланган. З.Ч. банк картаси маълумотлари ва жабрланувчиларнинг телефонига келган SMS-кодни олиб, банк картаси бошқарувини қўлга киритиб, пулларни ўзлаштиргани маълум бўлди.

З.Ч.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Қашқадарёдаги боғчада тарбиячи ҳамкасбларининг пластигидан салкам 7 млн сўм ўғирлади
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг