Миллатлар Лигаси. Шотландия қолдирилган тур ўйинида Украина устидан йирик ҳисобда ғалабага эришди

Ўз 18

Футбол бўйича Миллатлар Лигасининг қолдирилган 1-тур ўйинида Шотландия 21 сентябрь, чоршанба куни Украина билан баҳс олиб борди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи бўлимда шотландлар ишончлироқ ҳаракат қилди ва учрашувнинг 70-дақиқасида Жон Макгинн ҳисобни очди. 80-дақиқада Линдон Дайкс ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. Ўйин сўнгида Дайкс дублни расмийлаштирди.

Шу тариқа Шотландия очколари сонини 9 тага етказиб, ўз гуруҳида 1-ўринга кўтарилиб олди. Украина эса 7 очко билан 2-поғонани банд этди.

Миллатлар Лигаси

1-тур баҳси

21 сентябрь, чоршанба

Шотландия – Украина 3:0

Гол: 1:0 – 70 Макгинн, 2:0 — 80 Дайкс, 3:0 — 87 Дайкс.

Шотландия: Гордон, Паттерсон (Ҳики, 26), Маккенна, Ҳендри, Тирни (Taylor, 85), Армстронг (Фрэйзер, 76), Макгрегор, Макгинн, Кристи (Маклин, 85), Мактомини, Адамс (Дайкс, 77).

Украина: Трубин, Караваэв, Матвиэнко, Бондар, Михайличенко, Ярмоленко (Циганков, 68), Мудрик (Игнатенко, 84), Степаненко (Сидорчук, 46), Малиновский, Пихаленок (Зубков, 83), Довбик (Яремчук, 67).

Огоҳлантиришлар: Степаненко (18), Бондар (45), Яремчук (71), Сидорчук (83), Малиновски (90+2).



Manba: Daryo.uz