А Серия. «Рома» Элдор Шомуродов майдонга тушган ўйинда «Аталанта»га ютқазиб қўйди

Ўз 15

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 7-турида «Рома» 18 сентябрь, якшанба куни «Аталанта»ни қабул қилди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Учрашувнинг 35-дақиқасида Жоржо Скалвини бергамоликларни олдинга олиб чиқди. Бу гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди.

Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ўйиннинг 79-дақиқасида захирадан майдонга тушди.

Шу тариқа «Аталанта» ушбу ғалабадан кейин очколарини 17 тага етказиб олган ҳолда пешқадамга айланди. «Рома» (13) 6-поғонада қолди.

А Серия

7-тур баҳси

18 сентябрь, якшанба

«Рома» — «Аталанта» 0:1

Гол: 0:1 – 35 Скалвини.

«Рома»: Руй Патрисиу, Челик, Смоллинг, Манчини (Залевски, 87), Рожер, Спинаццола, Матич (Белотти, 67), Кристанте, Пеллегрини, Заниоло, Абраҳам (Шомуродов, 79).

«Аталанта»: Муссо (Спортелло, 8), Хатебур, де Рон, Толои, Демирал, Меле, Скалвини (Околи, 46), Копмейнерс, Пашалич (Лукман, 74), Эдерсон (Малиновский, 88), Ҳейлунд (Муриэль, 46).

Огоҳлантиришлар: Меле (23), Толои (47), Хатебур (55), Демирал (76), де Рон (80), Копмейнерс (86), Малиновский (90).



Manba: Daryo.uz