А Серия. «Милан» ўз уйида «Наполи»га ютқазиб, мавсумдаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди

Ўз 12

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 7-турида «Милан» 18 сентябрь, якшанба куни «Наполи»ни қабул қилди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Учрашувнинг 55-дақиқасида Маттео Политано неаполликларни олдинга олиб чиқди. 69-дақиқада Оливье Жиру мувозанатни тиклади.

78-дақиқада Жованни Симеоне меҳмонларнинг иккинчи голини урди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олган «Милан» 14 очко билан 5-поғонага тушиб кетди. «Наполи» эса очколарини 17 тага етказиб, пешқадамликка қайтди.

А Серия

7-тур баҳси

18 сентябрь, якшанба

«Милан» — «Наполи» 1:2

Голлар: 0:1 – 55, пенальти Политано, 1:1 – 69 Жиру, 1:2 – 78 Симеоне.

«Милан»: Меньян, Калабрия (Дест, 46), Кьер (Калулу, 46), Томори, Эрнандес, Крунич (Браҳим Диас, 66), Беннасер, Салемакерс (Мессиас, 66), Тонали, де Кетеларе (Адли, 82), Жиру.

«Наполи»: Мерет, Ди Лоренцо, Рраҳмани, Ким Мин Же, Мариу Руй (Оливера, 90), Лоботка, Зелиньски (Ндомбеле, 87), Замбо-Ангисса, Политано (Дзербин, 66), Кварацхелия (Элмаз, 87), Распадори (Симеоне, 66).

Огоҳлантиришлар: Кьер (18), Калабрия (45), Крунич (53), Ррахмани (63), Симеоне (70), Томори (74), Дзербин (87).



Manba: Daryo.uz