Яширин душман: қандай парҳезлар саломатликка зарар етказади?

Ўз 16

Орзудаги қоматга эришиш истаги кўпинча аёлларни турли тажрибаларга олиб келади. Мукаммал вазнга интилиш унчалик хавфсиз эмас, фақатгина вазн йўқотиш жараёнини жуда эҳтиёткорлик билан оқилона тарзда, ҳатто профессионалларнинг назорати остида бошлаш керак. Grazia нашри соғлиққа зарар етказиши мумкин бўлган парҳезлар номини маълум қилди.

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Углеводсиз парҳез

Номиданоқ маълум бўлганидек, бу парҳез углеводларни деярли тўлиқ рад этади. Углеводларнинг асосий вазифаси глюкозага айланишдир. Глюкозасиз организмнинг нормал ишлаши мумкин эмас. Албатта, бундай парҳезнинг натижаси тез, аммо оз бўлади. Аммо углеводлар энергиянинг энг муҳим манбаларидан бири экани ва бу компонентни рад этиш кучли ўзгаришга олиб келади. Айниқса, соғлом ёғлар ва фосфолипидларнинг етишмаслиги жуда хавфли. Бундай парҳез спортчилар орасида жуда машҳур бўлиб, улар тезда вазн камайтириши керак бўлганда унга мурожаат қилади. Аммо улар фақат шифокорнинг қаттиқ назорати остида ва жуда қисқа вақт ичида организм учун ушбу стрессли усулдан фойдаланади.

Гречкали парҳез

Тушуниш учун профессионал овқатланиш мутахассиси бўлиш шарт эмас: парҳез турли хил маҳсулотларни ўз ичига олиши керак. Агар фақат гречка ёки бодринг истеъмол қилинса, бу жиддий оқибатларга олиб келади. Натижада организмда ортиқча ёғ, оқсил ёки углеводлар тўпланади. Бундай парҳезнинг натижаси узоқ кутилмайди, организмдаги турли тизимлар муваффақиятсизликка учрай бошлайди.

Дюкана парҳези

Энг машҳур ва оммабоп парҳезлардан бири. Унинг хавфи шундаки, бу парҳезнинг биринчи куни фақат оқсилдан иборат. Оқсил — бу ҳайвонларнинг ва ўсимликнинг органик моддаси бўлиб, у мушакларнинг шаклланиши учун асосий озиқадир. Аммо бир огоҳлантириш бор: углеводларни рад этиш, организм парчаланадиган ёғлардан етишмаётган энергияни олишни бошлаганда, кетоз деб аталадиган ҳолат юзага келади. Бу жараён охир-оқибат жиддий муаммоларни келтириб чиқаради.

Тош асри парҳези

Номининг ўзиёқ ғор одамларининг овқатига ишора қилади. Тарихдан маълумки, уларнинг парҳези жуда чекланганлигини тахмин қилиш мумкин. Тош асри одамлари асосан ёввойи табиатнинг неъматларини истеъмол қилган. Ушбу парҳез ўз ичига ёнғоқ, мева ва сабзавотларни олади. Гўшт ва балиқ ҳам парҳезнинг асоси. Аммо сут маҳсулотлари, ўсимлик мойлари ва дуккакли экинлардан бутунлай воз кечиш керак бўлади, бу кўпинча витамин етишмаслиги касаллигига олиб келади.



Manba: Daryo.uz