Қироличанинг сўнгги сири: Елизавета II нинг 2085 йилда очиш мумкин бўлган хатида нима ёзилган?

Ўз 24

Қиролича Елизавета II 1986 йилда Сиднейдаги Қиролича Виктория биносининг (ҚВБ) қайта тикланиши нишонланганида «келажакка мактуб» ёзган. Британия монархи ўз мурожаатини Австралия аҳолисига йўллаган ва кейинги 100 йил давомида уни очишни тақиқлаган. Хат гумбаз остидаги тарихий бинонинг ёпиқ жойида сақланади. Миш-мишларга кўра, ҳатто Елизаветанинг энг яқин қариндошлари ва унинг шахсий ходимлари ҳам хатда нима ёзилганидан бехабар, деб ёзади Marie Claire.

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Аммо қўлёзмада Сиднейнинг бўлажак мери учун кўрсатмалар қайд этилган: «2085 йилда сиз танлаган муносиб кунда ушбу конвертни очиб, Сидней фуқароларига менинг хабаримни етказишингиз мумкин», — дейилади марҳум қироличанинг васиятномасида.

Қиролича Виктория биноси 1898 йилда архитектор Жорж МакРей томонидан Қиролича Виктория ҳукмронлигининг олмос юбилейи шарафига қурилган. Узунлиги 190 метр бўлган ушбу монументал бино Сиднейдаги бутун квартални эгаллайди ва ҳозирда бир неча юз дўконга эга замонавий савдо маркази ҳам очилган.

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Кўплаб таҳлилчи ва экспертлар қиролича мактубининг мазмуни ҳақида баҳслашмоқда. Бироқ уларнинг бир нарсага ишончи комил — хабар жуда сентиментал ва ижобий мазмунда бўлиши керак, чунки Елизавета II Австралия билан мустаҳкам муносабатларга эга эди. Қиролича бутун умри давомида ушбу мамлакатга мунтазам ташриф буюрган, турли штатларга саёҳат қилган ва ҳар хил ижтимоий қатламлардаги маҳаллий аҳоли билан учрашган. Елизавета биринчи марта Сиднейга 1954 йилда, тахтга ўтирганидан икки йил ўтгач ташриф буюрган ва Австралия тупроғига қадам қўйган биринчи монарх ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, унвонига кўра, Елизавета II Австралияда (ва бошқа ўн тўртта мустақил давлатда) монарх бўлган ва шунинг учун кўплаб давлат маросимларида қатнашган.

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Елизавета II вафотидан кейин Австралия қироли унвони Чарльз III га берилди, у ҳам Сиднейга бир неча марта расмий ташриф буюрган, шу жумладан 1983 йилда малика Диана билан биргаликда саёҳат қилган.



Manba: Daryo.uz