Instagram: Умра сафарига кетган Севинч, фарзанд кутаётган Маржона Мирзаалиева, кузатувчиларини йиғлатган Феруза Норматова

Ўз 22

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Актриса Райҳон Уласенова ўғли Азизбекнинг Москва шаҳрига ўқишга кирганини маълум қилди. Шунингдек, у ўғлини кузатишга чиққани акс этган видеони мухлисларига кўрсатди.

Миллионлаб мухлисларга эга хонанда Муниса Ризаева саҳифасига жамоаси билан тушган суратини жойлади.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Хонанда Зиёда тез кунда янги қўшиғини мухлисларига тақдим этишини маълум қилди.

Янги уй сотиб олган инстаблогер Маҳзуна Ғайратовна Spark ҳам харид қилди.

Хонанда Юлдуз Турдиева Парижда Эйфель минораси олдида тушган видеосини саҳифасига жойлади.

Актёр Улуғбек Қодиров янги сурати билан мухлисларига кўриниш берди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

«Шарқ» гуруҳининг хонандаси Татяна 17 сентябрда туғилган кунини нишонлади. Хонанданинг турмуш ўртоғи Сарвар рафиқасини туғилган куни билан табриклади.

Актриса Муқаддас Саъдуллаева Хоразмга саёҳати акс этган видеосини саҳифасига жойлади.

Лола дам олиш кунида тушган суратини обуначиларига намойиш қилди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Шунингдек, Лола қиймати 55 минг долларга тенг Kia Sorento русумли машинасининг ичи қандай эканини мухлисларига намойиш қилди.

Хонанда Дилдора Ниёзова тўй хизматларининг бирида «Қори бўл, ўғлим» номли таронасини ижро этгани акс этган видеони обуначиларига кўрсатди.

Дурдона Қурбонова «Браво» кулги жамоасининиг концерт дастурида мухлислари унга ўйинчоқ сичқончалар совға қилганини, машинасида шундай сичқончалар кўплигини намойиш қилди.

Актриса Асал Шодиева XIV Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиш маросимида Шоҳруххон билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Митти вайнер Эрали Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев у билан расмга тушишни сўрагани акс этган видеони эълон қилди.

Баҳора Арслонова «Ўғирланган ниқоб» лойиҳасида қайси образда иштирок этаётганини обуначиларига кўрсатди.

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова XIV Тошкент хақаро кинофестивалида ташкил этилган «Турк кино кунлари»нинг ижодий кечасида турк актёрларининг муҳокамаларга сабаб бўлган ҳолат ҳақида гапирди. Шаҳзода Муҳаммедова Бурак Ўзчивит ва Нургул Ешилчайнинг саҳнада ҳамкасблари билан бирга ўтирмаганини уларга бўлган ҳурматсизлик деб баҳолашини айтди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Бундан ташқари, актриса Шаҳзода Муҳаммедова онасини Умра сафарига кузатиб қўйгани акс этган видеони мухлисларига кўрсатди.

«Қодирхон» сериалидаги Маржона образи орқали мухлисларга танилган актриса Маржона Мирзаалиева илк марта она бўлишини маълум қилди.

Хонанда Райҳон 16 сентябрь куни 44 ёшни қарши олди. Райҳон фанклуби унга қандай совға бергани акс этган видеони эълон қилди.

Хонанда Шаҳло Аҳмедова янги суратини мухлисларига кўрсатди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Ўтган ой отаси, онаси, холаси ва тоғасига Умра сафарига йўлланма совға қилган Феруза Норматова бу сафар отасининг аммасига Умра йўлланмасини совға қилди. Ушбу видеони кўрган актрисанинг мухлислари видео остига ҳолатдан таъсирланиб, йиғлагани ҳақида изоҳлар қолдирди.

Хонанда Нилуфар Усмонова «Халқлар дўстлиги» санъат саройида бўлиб ўтадиган концертига тайёргарлик жараёнларини обуначиларига намойиш қилди.

Севинч Мўминова ота-онаси ҳамда опаси билан Умра сафарига йўл олди.

Шунингдек, Севинч Мўминова араб аёллари образида тушган видеосини мухлисларига кўрсатди.

XIV Тошкент халқаро кинофестивалига ташриф буюрган Туркиянинг дунёга машҳур актрисаси Нургул Ешилчай саҳифасига янги суратини жойлади ва Ўзбекистонга яна ташриф буюриши, мухлисларини яхши кўриши ҳақида гапирди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Актриса Зарина Низомиддинова дам олиш кунини фарзандлари билан ўтказгани акс этган видеони мухлислари билан бўлишди.



Manba: Daryo.uz