Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқини бузган санъаткорлар рейтинги тузиб чиқилди

Ўз 16

Адлия вазирлиги Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар бошқармаси товон пули миқдорига кўра муаллифлик ҳуқуқини бузган санъаткорлар рейтингини тузиб чиқди.

5-ўрин. Жалолиддин Аҳмадалиев.

У шоир Беҳзод Фазлиддинга тегишли «Кутмаган кунларим, кутган кунларим» тўпламига кирган «Балосиз – гўёки ғамимни ейсиз» деб бошланувчи шеъридан муаллифнинг рухсатисиз фойдаланган. Фуқаролик ишлари бўйича суднинг қарорига кўра, хонанда Ж.Аҳмадалиевга жами 26 миллион сўм товон пулини шоирга тўлаб бериш ва «Айёр дўстларим» номли қўшиқни ижтимоий тармоқлардан олиб ташлаш мажбурияти юклатилган.

4-ўрин. Достон Эргашов.

У қўшиқчи Ўктам Алиевга тегишли «Ўйламадим» қўшиғидан ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз фойдаланган. Узоқ муддатли келишмовчиликлардан сўнг ушбу санъат вакиллари ўзаро келишувга эришган. Келишувга мувофиқ, «Ўйламадим» қўшиғининг муаллифи Ўктам Алиев хонанда Достон Эргашовга нисбатан 500 миллион сўм миқдоридаги моддий ва маънавий зарарни ундириш юзасидан судга киритган аризасини қайтариб олган.

3-ўрин. Санжай (Санжар Жавбердиев).

У шоир Усмон Азимга тегишли «Карвон» шеъридан ноқонуний фойдалангани сабабли шоир Усмон Азимга 90 миллион сўмдан ортиқ товон пули ундирилиши ҳақида суднинг қарори чиққан.

2-ўрин. «Фарҳод ва Ширин» жуфтлиги.

Улар Шоир Бобур Бобомуроднинг шеърий асарларига нисбатан муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани юзасидан суд иши кўрилган ва шоир ҳисобига 130 миллион сўм товон пули ундириш ҳақидаги суд қарори чиққан.

1-ўрин. Юлдуз Усмонова.

У шоир Йўлчи Рўзиев тегишли «Хаста бўлма» шеърини ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз ноқонуний фойдаланилгани сабабли суднинг қарорига кўра даъвогар Йўлчи Рўзиев фойдасига умумий миқдорда 185 миллион сўм ундириш белгиланган.

Фото: Адлия вазирлиги

Фото: Адлия вазирлиги

«Ҳурматли ижод вакиллари, сизнинг ҳам муаллифлик ва турдош ҳуқуқларингиз бузилаётган бўлса, ҳеч тортинмасдан муаллифлик ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш учун Адлия вазирлиги Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар бошқармасига мурожаат қилишингиз сўралади», — дейилади хабарда.



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқини бузган санъаткорлар рейтинги тузиб чиқилди
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг