Ўзбекистонда iPhone 14 сотиб олиш учун неча кун ишлаш керак?

Ўз 26

Сентябрь ойи бошида Apple компанияси узоқ кутилган iPhone 14 смартфонларини тақдим қилди. «Дарё» нашри ўртача ҳар бир ўзбекистонлик янги iPhone олиши учун неча кун ишлаши кераклигини ҳисоблаб чиқди. 

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Apple расмий сайтида iPhone 14 Pro нархи 999 доллардан бошланади. Ўзбекистонда эса бу нарх янада юқори бўлиши кутилмоқда. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил январь—июнь ойларида Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи 3,54 млн сўмни ташкил қилган

Демак ўртача маош оладиган ўзбекистонлик дам олиш кунлари билан ҳисоблаганда бир кунда 118 минг сўм топади. 

Марказий банкка кўра, 14 сентябрь бўйича сўмга нисбатан доллар курси 10 940 сўмни ташкил қилади. iPhone 14 Pro смартфонининг расмий нархи 999 доллар — 10,9 млн сўм бўлади. 

Юқоридаги рақамларга кўра қилинган ҳисоб-китоблар ўртача маош оладиган ўзбекистонлик iPhone 14 Pro олиши учун 92,6 кун ишлаши кераклигини кўрсатди. 

«Picodi.com» порталидаги маълумотларга кўра, iPhone 14 Pro сотиб олиш учун ўртача маош оладиган туркиялик 146,7 кун, филиппинлик 90,9 кун, бразилиялик 74,2 кун ишлаши керак бўлади. 

Швейцарияда бу кўрсаткич 4,6 кунни ташкил қилса, АҚШда 5,7 кунга, Россияда эса 39,7 кунга тенг. 



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Ўзбекистонда iPhone 14 сотиб олиш учун неча кун ишлаш керак?
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг