Instagram: Касал бўлиб қолган Зоҳиршоҳ Жўраев, Шукурулло Исроилов «Черт побери» кўчасида, Йигитали Мамажонов қизини туғилган куни билан табриклади

Ўз 16

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Хонанда Рашид Холиқов дала ҳовлисида оила аъзолари учун ош тайёрлагани акс этган видеони саҳифасига жойлади.

АҚШда яшовчи хонанда Отабек Мадраҳимов мухлисларига рэпер Шаҳриёр билан учрашиб қолгани ҳақида гапирди ва у билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Қизиқчи, актёр Шукурулло Исроилов Озарбайжоннинг Боку шаҳридаги машҳур «Бриллиант қўл» фильми суратга олинган кўчада сайр қилгани акс этган видеони обуначиларига кўрсатди ва бу кўчанинг айнан шу кино сабаб машҳур бўлгани ҳақида гапирди. Маълумот учун, ушбу кўча «Черт побери» деб номланади.

Режиссёр Рустам Саъдиев турмуш ўртоғи ва невараси билан тушган суратини саҳифасига жойлади. Шунингдек, у неварасини туғилган куни билан табриклади.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Нилуфар Усмонова каравот устида крауссан еб ўтиргани  акс этган видеони эълон қилди. Шунингдек, хонанда видеода самарқандлик мухлислари билан кўришиш имкони борлиги ҳақида гапирган.

Актриса Гулрух Пирназарова саҳифасига янги тушган суратини жойлади ва сурат остига муҳаббат ҳақида тўртлик қолдирди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Хонанда Сардор Тоиров «Мен учун йўқсан» таронасига ишланган клипни мухлисларига намойиш қилди. Клипда бош ролларни Сардор Тоиров, маҳоратли актриса Райҳон Асадова ижро этган, шунингдек, унда инстаблогер Дониёр Қаюмовни ҳам кўриш мумкин.

Актёр Азиз Умрзоқов янги сурати билан мухлисларига кўриниш берди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Кўплаб хит тароналар ижрочиси Райҳон янги реклама ролигида суратга тушаётганини маълум қилди.

Дурдона Қурбонова «Браво» жамоаси аъзосига айланди. Актриса янги сурати билан кўриниш бериб, мухлисларини жонли саҳнада кўришни соғинганини айтди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Актриса Муқаддас Саъдуллаева тўнғич фарзанди Саъдиянинг туғилган кунини нишонлади. Гулчеҳра Саъдуллаева неварасига туғилган куни муносабати билан совғалар берди.

Бундан ташқари, актриса қизининг суратини саҳифасига жойлаштириб, уни 7 ёшга киргани билан табриклади. Шу билан бирга, Муқаддас Саъдуллаева қизини жуда яхши кўриши, унинг оқила қиз бўлиши ва фарзандларининг келажаги учун ҳаракат қилиши ҳақида гапирди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Актёр Йигитали Мамажонов ҳам қизи Саъдия Мамажоновани туғилган куни билан табриклади ва унга самимий тилакларини билдирди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Хонанда Адҳам Солиев ҳамкасби Жаҳонгир Фозилжонов билан АҚШдан кўриниш берди. У жонли эфирда Жаҳонгир Фозилжонов билан мухлислари учун қўшиқ куйлаб берди.

Шунингдек, хонанда Адҳам Солиев АҚШда ҳамкасблари Ҳосила Раҳимова, Жаҳонгир Фозилжонов билан суратини обуначиларига намойиш қилди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев йўлда дам олмасдан ва ухламасдан кўп юргани сабабли касал бўлиб қолганини обуначиларига маълум қилди.

Хонанда Лола янги суратини обуначиларига кўрсатди ва куз фаслини яхши кўриши ҳақида гапирди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Шоҳруҳхон мухлислари билан суратга тушгани акс этган видеони саҳифасига жойлади.

Актриса Зарина Низомиддинова янги суратини намойиш қилди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram



Manba: Daryo.uz