Pixar «Бошқотирма» мультфильмининг давоми чиқишини эълон қилди

Ўз 21

Pixar компанияси «Бошқотирма» мультфильмининг давоми суратга олинишини расман эълон қилди. Бу ҳақдаги миш-мишлар Disney янги лойиҳаларини эълон қиладиган Д23 фан-клуби тадбири арафасида пайдо бўлди.

«Қойил. Эми Полер ‘Бошқотирма-2’ мультфильмидаги ролига қайтади. Ушбу лойиҳага Келси Манн режиссёрлик, Марк Нильсен продюсерлик қилади. Мультфильм сценарийсини Мег Лефов ёзади. Disney ва Pixar ўртасидаги қўшма лойиҳа 2024 йилнинг ёзида чиқарилади», — дейилади хабарда.

Фото: «Фильм.ru»

Фото: «Фильм.ru»

Эслатиб ўтамиз, оригинал анимацион фильм 2015 йилда чиқарилган ва кассада 800 миллион доллар йиғган, шунингдек, анимация йўналиши бўйича «Оскар» мукофотини олган.

Мультфильмда Райли исмли қизалоқнинг бошида яшайдиган бешта ҳиссиёт: Қувонч, Қайғу, Қўрқув, Ғазаб ва Нафрат ҳақида ҳикоя қилинади. Райли аста-секин улғайиб боради, бу унинг ҳис-туйғуларини хотирасида сақлаб қолишга ва ҳалокатли ўзгаришларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Янги лойиҳанинг сюжети ҳали ошкор этилмаган.



Manba: Daryo.uz