«Бобомнинг жони узилганида улар ётган хонага кирган пайтим бир ҳолат кўз ўнгимда қолиб кетган». Марям Тиллаева бобоси, ота-онаси ва Гулнора холаси ҳақида гапирди (видео)

Ўз 34

Инстаблогер Марям Тиллаева «Famitime TV» YouTube каналига берган интервьюсида бобоси билан боғлиқ хотиралари, ота-онаси билан муносабатлари, уларнинг АҚШдаги ҳаёти, президент оиласида тарбия олган вақтда унга қандай чекловлар қўйилгани ҳақида гапириб берди.

Марям Тиллаева ота-онаси ва бобоси билан боғлиқ хотиралари ҳақида

«Ҳам отаси, ҳам онаси ишлайдиган фарзанднинг кўплаб имкониятлари бўлади: қўшимча дарсларга боради ва бошқа машғулотлар билан шуғулланади. Мен ота-онамга барча шароитларни яратиб бергани учун миннатдорчилик билдираман. Дўстларим билан тўртта тилда ҳар қандай мавзуда гаплаша оламан. Аввалари ота-онамга менга етарлича меҳр бера олмагандек туюлар эди, аслида улар менинг келажагим учун ҳаракат қилган экан, буни энди тушуняпман.

Ёшлигимизда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш мумкин эмас эди, бу эса ҳаётда бизни ҳимоялаш учун керак экан. Мен эса ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни истар эдим. Ота-онам билан муносабатларимиз яхши бўлган, дадам ҳар доим менинг волейбол ва теннисдаги ўйинларимга борган. Онам Женевада ЮНЕСКО элчиси эди, орамизда нимадир етишмагандек туюлар эди. Масалан, мен ҳозир 23 ёшдаман, онам 21 ёшда қандай қилиб менга қараганини тасаввур қила олмайман.

Фото: Instagram /@mashatilly

Фото: Instagram /@mashatilly

10 ёшимгача Тошкенда яшаганмиз, кейин оилавий Латвияга кўчиб ўтганмиз. Ундан кейин Париж, Швейцария ва АҚШга кўчиб ўтганмиз, бир жойда 3 ёки 1 йил яшаганмиз. Ота-онам билан боғга, спорт машғулотларига борганман, бобом билан боғлиқ яхши хотиралар бор. Бобом билан ҳар ёзда кўришар эдим, мени суюкли невараси деб билар эди. Улар ўз вақтида онамга ажрата олмаган вақтини менга бағишлардилар. Мен туғилганимда ўзига оталик ролини олгандек бўлган. Бобом менга теннис ўйнашни, сузишни ўргатган, ҳатто илк марта машина рулига ўтирганимда ҳам улар ёнимда эдилар», — дейди Марям Тиллаева.

Фото: Instagram /@mashatilly

Фото: Instagram /@mashatilly

Президент оиласида катта бўлган пайтидаги чекловлар ҳақида

«Ҳамма сендан бирор нарсани хоҳлайди, шунинг учун одамларга қаттиқ ишонмасликни, қалб эшикларини очмасликни, ҳеч нарсани айтмасликни тайинлашар эди. Кечаси ҳеч қаерга бормаслик керак эди.

Дўстларимнинг ҳаммасини уйга олиб кела олмаганман, ота-онам уларни текшириши керак эди. Яқинда бир дўстимни кўриб қолдим, Швейцарияда қўшнимиз бўлган, у билан муносабатларимиз яхши эди. Ёшлигимда фақат мактабга ва теннисга борардим, атрофимда ҳам ўқитувчим, қўриқчилар, тренерларим бўлар эди», — дейди Марям.

Марям Тиллаева холаси Гулнора Каримова ҳақида 

«Катталарнинг ўзаро келишмовчиликлари туфайли холаваччам Имон билан узоқ йиллар гаплаша олмаганимдан афсусланаман. Яхшики, ҳозир ота-онам у билан гаплашишимга тўсқинлик қилмайди. Умуман олганда, катталар ўз муаммоларига ёш болаларни аралаштириши унчалик тўғри эмас, деб ўйлайман. Холам ва унинг қизи Имондан хавотирдаман. Имон бир неча йилдан бери онаси билан гаплаша олмайди, мен бунинг қанчалик қийин эканлигини ҳис этаман. Улар жуда кучли, ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламан», — дейди инстаблогер.

Инстаблогер ота-онасининг АҚШдаги ҳаёти тўғрисида

«Онам 22 ёшда бўлганида қўнғизни эслатувчи Volkswagen машинаси бўлган. Онам расм чизишни яхши кўради, қайсидир маънода мен унга ўхшайман. Онам мени дунёга келтиргандан кейин Лондондаги ўқишини тўхтатган. Балки шунинг учун мени ҳар доим олдинга интилишга ундагандир, бунинг учун унга раҳмат айтаман. Онамнинг у ерда ўқишини ҳеч ким хоҳламаган, у ёзда Европага бориб шу ерга ўқишни истаган, ота-онаси қарши бўлган бўлса ҳам борган.

Отам онам билан ўша ерда танишган, қачон ўқишни тўхтатгани эсимда йўқ. Улар бизга ёшлигида қандай ҳаёт кечиришни истаган бўлса шуни яратишга ҳаракат қилган. Бизнинг касбимизга қарши бормаган, космонавт, ўқитувчи, блогер бўлсак ҳам қаршилик билдирмаслигини айтган», — дейди Марям Тиллаева.

Фото: Instagram /@mashatilly

Фото: Instagram /@mashatilly

Инстаблогер Ўзбекистонга келишининг сабаби тўғрисида

«Тошкентга ярим йил олдин бордим, ундан олдин эса 2016 йилда борган эдим, бобом вафот этганидан кейин бормаганман. Унинг сўнгги кунларида бувим, ойим ва мен ёнларида бўлганмиз. Отам ўшанда укам ҳамда синглим билан Лос-Анжелесда қолганди. Бобомнинг ўлимидан сўнг бир ҳолат кўз ўнгимда қолиб кетган. Шифокор унинг юраги уришдан тўхтаганини айтганида, ҳаммамиз у ётган хонага югурганмиз. Зинадан тушиб борар эканмиз, саросимадан бувим ва онамнинг оёқларидаги шиппаклар отилиб кетган. Мен ўшанда хонага кирганимда бобомнинг ёнида узоқ йиллар бирга бўлган кучли, кап-катта, бақувват эркаклар юракдан йиғлаётганини кўрганман. Бу ҳолат мени қаттиқ таъсирлантирган. Шундан сўнг мен Ўзбекистонга қайтмадим. Бобом билан ўртамизда жуда катта ришта бор эди», — дейди Марям

Мавзуга доир: «Ҳамиша турмуш ўртоғимга ҳамнафас бўлдим». Татяна Каримова билан Ислом Каримовнинг оилада қандай инсон бўлгани, орзу ҳамда қизиқишлари ҳақида интервью (фото)



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
«Бобомнинг жони узилганида улар ётган хонага кирган пайтим бир ҳолат кўз ўнгимда қолиб кетган». Марям Тиллаева бобоси ота-онаси ва Гулнора холаси ҳақида гапирди (видео)
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг