Кексаларда суяк жароҳатлари нега кеч битишининг сабаби аниқланди

Ўз 32

Одатда кекса ёшли инсонларда суяклар синиши, дарз кетиши ва ёрилиши билан боғлиқ жароҳатларнинг битиши узоқ вақт талаб этади. Немис олимлари бунинг сабабини топди. Қайд этилишича, мазкур ҳолат организмда лейкоцитлар томонидан синтезланадиган ва инсон иммунитет тизимининг бир қисми бўлган баъзи молекулалар билан боғлиқ.

Таҳлилларга кўра, травматологик муаммолар орасида фемур бўйни синишининг тикланиши энг узоқ давом этади. Германияда 80 ёшдан ошган эркакларнинг фақат 20 фоизи ва аёлларнинг эса атиги 40 фоизи бундай жароҳатдан кейин тўлиқ соғлом ҳаётга қайта олади.

Маълумки, ситокин молекулалари иммунитет реакцияларининг регуляторлари ҳисобланади. Ҳозирча унинг юздан ортиқ турлари фанга маълум. Ситокинлар ҳужайра юзасига бир қанча сигналларни юборади. Уларнинг ҳар бири бошқа бир қатор сигналларга ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деган тахмин мавжуд. Берлин олимлари томонидан жониворларда ўтказилган тажриба давомида суяк тўқималарининг бирлашишига ана шу молекулалар таъсири ўрганилди. Маълум бўлишича, ситокин тана яллиғланишга қарши ҳимоя реакциясини сусайтиради. Оқибатда реабилитация даври узаяди.

Кекса ёшли инсонларда ана шу турдаги молекулалар даражаси ошиши аниқланди. Уларга ситокинни зарарсизлантирувчи антитаналар киритилиши билан суяк тўқималарининг тикланиш жараёни яхшиланиши кузатилди. Олимлар фикрича, бу янгилик инсонларда ҳам клиник синовдан муваффақиятли ўтказилгач, амалиётга татбиқ этилиши мумкин.



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Кексаларда суяк жароҳатлари нега кеч битишининг сабаби аниқланди
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг