Premium фойдаланувчилар учун овозли хабарларни тақиқлаш имконияти: Telegram’да янги имкониятлар пайдо бўлди

Ўз 51

Telegram жамоаси илованинг янги версиясини тақдим қилди. 

Фото: Telegram

Бу ёзда Telegram фаол фойдаланувчилари 700 миллиондан ошди ҳамда барчага қўшимча функциялардан фойдаланиш имконини берувчи Telegram Premium обунаси ишга туширилди.

Бу сафарги янгиланишда Эможи платформаси, хабарлар ва изоҳларда анимацияли махсус эможи тўпламлари, Telegram Premium’ни ҳадя сифатида бериш имконияти, овозли хабарлар учун янги махфийлик созламаси ва бошқалар тақдим этилди.

Махсус анимацияли эможилар

Фото: Telegram

Telegram Premium фойдаланувчилари учун уникал санъат услублари ва қаҳрамонларга эга махсус тўпламларни юклаши мумкин бўлган очиқ эможи платформасини ишга туширилди.

Янги анимацияли эможиларни хабарлар матни ва медиа изоҳларига киритиш мумкин. Telegram Premium фойдаланувчилари 10 та дастлабки махсус эможи тўпламидан фойдаланиш имконига эга бўлади. 

Уларнинг ҳар бири уникал қаҳрамонларга эга ўнлаб эможилардан ташкил топган ва жами 500 та Premium эможидан иборат.

Барча фойдаланувчилар, Premium ёки оддий бўлсин, анимацияли эможиларни кўриши мумкин. 

Исталган киши Сақланган хабарлар чатида барча анимацияли эможилардан синаш ёки қайд ва эслатмаларига қўшимча жозиба бериш учун бепул фойдаланиши ҳам мумкин.

Барча тўпламлар эможи тавсияларига қўшилган – :smile ёки :лол каби тезкор тугмаларни киритинг, шунда бутун кутубхонадан натижаларни кўрасиз. Статик эможи киритилса ҳам барча анимацияли тўпламларингиздан тавсияларни кўрсатади.

Интерактив махсус эможилар

Фото: Telegram
Кўплаб машҳур махсус эможилар яккама-якка чатларда юборилганида интерактив ҳам бўлади – исталган фойдаланувчи синхрон бутун экран эффектларини ижро этиш учун уни устига босиши керак.

iOS учун иловада янги стикер, GIF ва эможилар панели

Фото: Telegram

iOS учун иловада стикерлар панели Android, десктоп ва веб иловалардаги каби стикерлар, GIF’лар ва эможилар учун алоҳида саҳифалар билан янги кўринишга эга бўлди.

Барча иловаларда GIF бўлими энди яқинда ўтказилган танловга юборилган ишлар эвазига фильм ва шоулардан минглаб GIF’ларга эга бўлди.

Овозли хабарларни чеклаш имконияти

Фото: Telegram

Premium фойдаланувчилар кимларга овозли ва видео хабарлар юбора олишини бошқариш имконини берувчи янги созламадан фойдаланиши мумкин.

Бошқа махфийлик созламалари каби ушбу созлама ҳам истисноларни қўллаб-қувватлайди, муайян одамлар ёки гуруҳлар учун овозли хабарларни юбориш имкониятини Ҳеч қачон ёки Ҳар доим қилиб танлаш мумкин.

Агар кимдир овозли суҳбат учун ноқулай вақтни танласа, ҳар доим уларнинг овозли хабарларини матнга ўгириш ҳам мумкин.

Telegram Premium’ни ҳадя қилиш

Фото: Telegram

Telegram Premium обунаси бўлган фойдаланувчилар, энди дўстлар, оила ва ҳамкасбларига 3, 6 ёки 12 ойлик обунани чегирма нархида юбориш орқали барча имтиёзларни улашиши мумкин.

Фойдаланувчининг профилини очинг ва ёки тугмасини босинг ва Premium ҳадя қилиш бандини танланг. 

Ҳадя қилинган обуна ушбу фойдаланувчи билан чатга анимацияли ҳадя қутиси мавжуд бўлган махсус хабар сифатида дарҳол келади.

Аввалроқ Павел Дуров Telegram’нинг «инқилобий» янгиланиши кечикаётгани учун Apple устидан шикоят қилган эди

Тадбиркор дунёнинг энг оммабоп иловалари ўнталигига кирувчи Telegram’га шундай муносабат бўладиган бўлса, кичикроқ илова ишлаб чиқувчилари қандай қийинчиликларни бошдан кечираётганини тасаввур қилиш мумкинлигини айтган. 



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Premium фойдаланувчилар учун овозли хабарларни тақиқлаш имконияти: Telegram’да янги имкониятлар пайдо бўлди
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг