Кўкдала туманида ҳоким кубоги мусобақасида тўполон келиб чиқди (видео)

Ўз 44

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида «ҳоким кубоги» мусобақасида тўполон келиб чиқди. Вилоят ИИБнинг маълумот беришича, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода дастлаб бир ўйинчи бошқа бир ўйинчига мушт туширгани ва уларнинг дўппослашиши, шунингдек бошқа бир кишининг айнан ўша ўйинчига қўл кўтариши ортидан тўполон келиб чиққанини кўриш мумкин.

Вилоят ИИБнинг аниқлик киритишича, воқеа вилоятнинг Кўкдала туманида, «ҳоким кубоги» мусобақасида содир бўлган.

«Участкавойни чақир, участкавойни, Баландчайла ўтир жойингга», — дейди уруш-жанжал қилаётганларга мурожаат қилган киши.

Воқеанинг давоми экани айтилган иккинчи видеода эса, воқеага ҳакамнинг адолатсизлик қилгани, у Кўкдала туманидан бўлгани учун кўкдалаликларга ён босгани айтилади. Шунингдек, видеода бир ўйинчини бир неча киши қувлаб етгани ва тепкилаганини кўриш мумкин.

Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилишини билдирган.



Manba: Daryo.uz