Зеленский Европа Иттифоқини 8 млрд евролик ёрдамни сунъий равишда кечиктираётганликда айблади

Ўз 18

Украина президенти Владимир Зеленский Европа Иттифоқини мамлакатга 8 миллиард евро миқдорида молиявий ёрдамни «сунъий равишда кечиктираётганлик»да айблади. Бу ҳақда у Telegram’даги мурожаатида маълум қилди.

Фото: Zuma
Украина учун 8 миллиард евро ёрдам ҳануз имилламоқда. Давлатимиз учун макромолиявий ёрдамни сунъий равишда кечиктириш эса ё жиноят, ёки хато. Буларнинг қай бири ёмонроқ эканини айтиш қийин», — деди давлат раҳбари.
Зеленский оддий украиналикларни Европа Иттифоқи раҳбарларининг «қатъиятсизлиги ёки бюрократияси» гаровига ташламасликка чақирди. У Европанинг айнан қайси давлати Киевга ёрдам кўрсатишни кечиктираётганини очиқламади ва «буни ҳали тузаца бўладиган хато» деб ҳисоблашини таъкидлади.

Июнь ойи охирида ЕИ давлатлари Украинага 9 миллиард евро миқдорида қўшимча молиявий ёрдам кўрсатишни маъқуллаган эди. Брюссель маблағни жорий йилда ўтказмоқчи эди. Бироқ, кейинроқ Украина молия вазири Сергей Марченко Corriere della Sera газетасига берган интервьюсида айрим давлатлар «Украинани бундай миқдорда қўллаб-қувватлашга тайёр эмаслигини» айтди.

Европа Иттифоқи Украинага 9 миллиард евро миқдорида молиявий ёрдам беришга келишиб олди, аммо айни пайтда нимани кўряпмиз? Эҳтимол, бу ой бир миллиард ўтказилар. Кейин узилиш бўлиши мумкин: Европа Иттифоқи ҳукуматлари ўртасида келишув йўқ», — деди у.
Corriere della Sera манбаларига таяниб, Украинага 9 миллиард евролик ёрдам пакети берилишига Германия тўсқинлик қилаётганини ёзди. Германия молия вазири Кристиан Линднер Брюсселнинг Киев манфаати учун умумевропа қарзига мурожаат қилаётганидан норози ва фақат 1 миллиард евролик биринчи улуш ажратилишига рози бўлган, деб ёзади нашр.



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Зеленский Европа Иттифоқини 8 млрд евролик ёрдамни сунъий равишда кечиктираётганликда айблади
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг