Ўзбекистонда солиқ маслаҳатига оид янги қонун қабул қилинди

Ўз 30

«Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги қонун 4 август куни президент томонидан имзоланди.

«Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида маълум қилинишича, қонунга мувофиқ, солиқ маслаҳатига оид фаолият деганда солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг юридик ва жисмоний шахсларга шартнома асосида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият тушинилади.

Солиқ маслаҳати бир қатор хизматларни, жумладан мижозга солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот тайёрлаш бўйича маслаҳат бериш, судларда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларда вакиллик қилишни ўз ичига олади.

Солиқ солиш масалалари бўйича адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш, судда ва бошқа давлат органларида вакиллик қилиш солиқ маслаҳати ҳисобланмайди.

Молия вазирлиги солиқ маслаҳатига оид фаолият соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси солиқ маслаҳатчиларининг, солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг ихтиёрий аъзолиги асосида ташкил этиладиган касбий бирлашмаси ҳисобланади.

Малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс солиқ маслаҳатчиси бўлади.

Малака имтиҳонини топшириш учун ариза билан Солиқ маслаҳатчилари палатасига мурожаат қилинади. Ушбу сертификатни олишга доир малака имтиҳонларида иштирок этиш учун БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм) миқдорида йиғим тўланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Ўзбекистонда солиқ маслаҳатига оид янги қонун қабул қилинди
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг