Ўзбекистонда июль ойида биржа орқали қанча буғдой сотилгани маълум бўлди

Ўз 25

2022 йил июлда «Ўзбекистон товар-хом ашё» биржасининг очиқ биржа савдоларида 184,6 минг тонна ғалла маҳсулоти сотилди.

Фото: World grain

Ўтган даврда биржанинг буғдой бозорида барқарор ҳолат шаклланди. Хусусан, ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра буғдойнинг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3,6 млн сўмни ташкил қилди. 

Биржада буғдой бўйича шаклланган котировка унинг бошланғич нархига нисбатан 4 фоизга ўсди.

Биржа савдолари орқали сотилаётган буғдой маҳсулотини ҳудудлар кесимида мутаносиб тақсимланиш шаклланди. 

Буғдойни харид қилишда нисбатан етакчилик қилган ҳудудларга Қашқадарё ва Андижон вилоятлари (15 фоиздан), Самарқанд (11 фоиз), Наманган (9 фоиз), Фарғона ва Сурхондарё (8 фоиздан) вилоятлари кирди. 

Бошқа ҳудудларининг улушлари эса 2-7 фоиз диапазонда сақланмоқда. Буғдой бўйича очиқ биржа савдолари бозор тамойиллари асосида давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон энг кўп сотиб олаётган озиқ-овқат маҳсулотлари маълум бўлганди



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Ўзбекистонда июль ойида биржа орқали қанча буғдой сотилгани маълум бўлди
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг