Ёпилган мактаблар, ёнилғи учун узун навбатлар ва дефолт: Шри-Ланкада ҳозир вазият қандай? (фото)

Ўз 22

Ҳинд океанидаги кичкина орол Шри-Ланка банкрот бўлди. Ҳукумат барча ташқи қарз тўловларини музлатиб қўйди, ўз фуқаролари учун озиқ-овқат ва ёқилғи сотиб олиш учун маблағсиз қолди, деб ёзмоқда Bloomberg.

Одамлар Коломбода ёнилғи сотиб олиш учун ўз навбатини кутмоқда.
Фото: Pradeep Dambarage / Bloomberg
Кўчаларда бензин, дизель ва бошқа турдаги ёқилғилар учун километрлаб навбатлар пайдо бўлганидан сўнг, ҳукумат мактаблар ва давлат идораларини ёпиб қўйди ва одамлардан уйдан ишлашни сўради.

27 июнь куни Коломбода ёқилғи кутаётган одамлар карта ўйнамоқда
Фото: Pradeep Dambarage / Bloomberg

Шу ҳолатда ҳам, энергия харажатлари июнь ойида ўтган ойга нисбатан 128 фоизга ошди ва июль ўрталарида умумий инфляция 70 фоизгача тезлашиши прогноз қилинди.

Иммиграция хизматларида паспорт учун қатор. Кўп одамлар даромадларини йўқотди, эндиликда улар чет элга чиқиб, кўпроқ пул топиш умидида 
Фото: Pradeep Dambarage/Bloomberg

Инфляцияга қарши оммавий норозиликлар президент Готабая Ражапаксани мамлакатни тарк этишга мажбур қилди.

Одамлар Коломбода ёнилғи сотиб олиш учун ўз навбатини кутмоқда.
Фото: Pradeep Dambarage / Bloomberg

Халқаро Валюта Фонди янги маъмуриятга фонд ҳар қандай қутқарув молиясини ажратмасидан олдин қарзни қисқартириш режасини тақдим этишни айтди.

Иммиграция хизматларида паспорт учун қатор. 
Фото: Pradeep Dambarage/Bloomberg

Аввалроқ ‘‘Ҳокимиятдаги қариндош-уруғчилик, нотўғри қарз сиёсати ва Украинадаги урушнинг оқибатлари: Шри-Ланка инқирозига нима сабаб бўлди?’’ мавзусида таҳлил берилган эди.



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Ёпилган мактаблар ёнилғи учун узун навбатлар ва дефолт: Шри-Ланкада ҳозир вазият қандай? (фото)
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг