Хитой Тайванга ташрифи туфайли Пелоси ва унинг оиласига қарши санкциялар киритишга қарор қилди

Ўз 22

Хитой ҳукумати АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифи туфайли унга ва унинг энг яқин қариндошларига қарши санкциялар киритишга қарор қилди, деб ёзади «РБК» ХХР ТИВга таяниб.

Нэнси Пелоси
Фото: AP Photo

«Нотўғри ва гиж-гижловчи хатти-ҳаракатларга жавобан, Хитой Пелоси ва унинг энг яқин қариндошларига қарши Хитой халқ республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ санкциялар киритишга қарор қилди», — дейилади хабарда.

Пелоси Пекиннинг жиддий хавотирига қарамасдан, Тайванга ташриф буюриб, Хитойнинг ички ишларига жиддий аралашди, унинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига путур етказди ҳамда «ягона Хитой» тамойилини поймол қилиб, Тайвань бўғозида тинчлик ва барқарорликка хавф туғдирди, дейилади хабарда.

ХХР ТИВ Пелоси ва унинг қариндошларига нисбатан айнан қандай санкциялар қўлланилишига аниқлик киритмади.

Аввалроқ Пелоси унинг Тайванга сафари статус-кво (жорий вазият)ни ўзгартиришга уринишлар билан боғлиқ эмаслигини айтди. «Биз энг бошиданоқ бу ердаги иштирокимиз Тайвань ёки минтақадаги жорий вазиятни ўзгартириш билан боғлиқ эмаслигини айтгандик», — деди у Япония бош вазири Фумио Кисида билан музокаралардан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

У Хитой ҳукумати АҚШ ва Тайвань ўртасидаги «мустаҳкам дўстлик»дан норози, деган фикрни билдирди.

Хитой ва Тайвань алоқалари оролга 2 август куни АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг ташрифидан кейин кескинлашди. ХХР Тайванни ўз ҳудуди деб ҳисоблайди ва унинг Хитой дипломатик муносабатлар ўрнатган мамлакатлар вакиллари билан алоқаларига қарши чиқади, бундай мулоқотлар унинг суверенитетини бузади, деб ҳисоблайди. АҚШ, ўз навбатида, Пелосининг сафари уларнинг Тайванга нисбатан сиёсатига мувофиқ келишини ва «зиддият учун ҳеч қандай сабаблар йўқ»лигини қайд этди.

Аввалроқ Хитой Пелосининг Тайванга ташрифидан кейин Россия билан ҳамкорликни кучайтириши хабар берилганди.



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Хитой Тайванга ташрифи туфайли Пелоси ва унинг оиласига қарши санкциялар киритишга қарор қилди
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг