Тошкентдаги ҳовли МИБ томонидан 4 млрд сўмга аукционга қўйилди

Ўз 25

Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Сухайл кўчасидаги ҳовли кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари E-auksion порталида эълон қилинган.

Фото: E-auksion

Лот аукционга фуқаролик ишлари бўйича суд ҳукми билан Мирзо Улуғбек тумани МИБ томонидан жойлаштирилган. Ушбу 2 қаватли уй 6 хонадан иборат.

Ер участкасининг умумий майдони — 0,11 гектар. Бинонинг майдони — 456 квадрат метр. Ҳовлида газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.

Фото: E-auksion

Аукционга қўйилган ҳовлининг бошланғич баҳоси — 4,1 млрд сўм. Аризалар 29 август 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.

Аввалроқ Тошкент вилоятидаги «Пирамида» дам олиш маскани 208 млрд сўмга сотилган эди.



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Тошкентдаги ҳовли МИБ томонидан 4 млрд сўмга аукционга қўйилди
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг