Песков Францияни дўст бўлмаган мамлакат деб атади

Ўз 22

Франция Россияга қарши қўллаётган хатти-ҳаракатлари туфайли душман (дўст бўлмаган) мамлакатдир, дея журналистларга маълум қилди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.

AP Photo

Шу тариқа у Россия ва Франция президентлари Владимир Путин ва Эммануэль Макрон ўртасида анча вақтдан буён музокаралар ўтказилмаётгани сабабини Кремль нима билан боғлаши ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Қўнғироқлашмаётганликларининг сабаби эса улар ҳозирча бунинг вақти келмади ва айни пайтда бунга зарурат йўқ деб ҳисоблайди», — дея қўшиб қўйди Кремль вакили.

Песковнинг сўзларига кўра, агар шундай зарурат туғилса, етакчилар «исталган дақиқада қўнғироқлаша олади».



Manba: Daryo.uz