Пелоси Япония бош вазири Кисида билан Тайван атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Ўз 24

АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси ва Япония бош вазири Фумио Кисида Тайван бўғозида тинчлик ва барқарорлик ҳукм суриши тарафдори эканини маълум қилди. Уларнинг баёноти Пелосининг Тайванга ташрифидан сўнг кучайган кескинлик фонида янгради, деб хабар бермоқда Kyodo.

Фото: Getty Images

Кисида Пелосига Хитой ҳарбий машғулот чоғида баллистик ракеталар учиргани, унинг ҳаракатлари «минтақа ва ундан ташқарида тинчлик ва барқарорликка катта таъсир кўрсатаётганини» айтди.

Хитой 4 август куни бешта баллистик ракетани учирган, улар Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасига келиб тушган. Бундан ташқари Япония ва Хитой ташқи ишлар вазирларининг Камбоджадаги учрашуви бекор қилинган. Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси Хитойнинг манёврларини мамлакат хавфсизлиги учун «жиддий муаммо» деб атаган ва Пекиндан машғулотларни зудлик билан тўхтатишни талаб қилган.

Пелосининг оролга ташрифига жавобан Хитой Тайван яқинида ҳарбий машғулотларни бошлаган эди. Хитой Пелосининг оролга ташрифини мамлакат суверенитетини бузиш сифатида баҳолади: расмийлар Тайванни ўзларининг провинцияси деб билади. Спикер у ерга сафарини расман эълон қилмаган ва ХХРнинг огоҳлантиришларига эътибор бермаган эди.

АҚШ Пелосининг ташрифи Вашингтоннинг Тайванга нисбатан сиёсатига мос келишини ва «можаро учун ҳеч қандай сабаб» кўрмаганини таъкидлади.



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Пелоси Япония бош вазири Кисида билан Тайван атрофидаги вазиятни муҳокама қилди
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг