Икки ҳафта ичида Ўзбекистонда қовун 1,5 баробар қимматлашди

Ўз 15

Ўзбекистондан қовун экспорт қилиш мавсуми қизғин паллага кирди ва жорий йилда ушбу маҳсулотни ташқи бозорга жўнатиш ҳажми ўтган йилларга нисбатан бир неча баробар ортди. Бу ҳақда EastFruit хабар бермоқда.  

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Экспортчиларнинг фаол талаби Ўзбекистонда сўнгги икки ҳафта ичида қовун нархининг кескин ошишига асосий сабаблардан бири бўлди.

2022 йил 22 июлдан 5 августгача бўлган даврда қовуннинг ўртача улгуржи нархлари килограми учун 1200 сўмдан 1800 сўмгача ошган. Яъни икки ҳафта ичида 1,5 марта. 

Ушбу маҳсулотнинг жорий улгуржи нархлари худди шу санадаги ўтган йилги даражадан 64 фоизга, 2019 йилнинг шу санасидаги нархлардан эса 80 фоизга юқори.

Аввалроқ Ўзбекистонда қовун экспорти икки баробар ошиб, рекорд даражада бўлгани ҳақида хабар берилган эди

Таҳлилчиларнинг хабар беришича, мавсум бошидан буён сўнгги 2,5 ой ичида экспорт ҳажми 2021 йилнинг худди шу даврига нисбатан икки баравар кўпайиб, камида охирги беш йил давомидаги рекордни ўрнатди.

Дастлабки расмий статистик маълумотларга кўра, 2022 йилнинг май—июль ойларида Ўзбекистон жами 9,1 млн долларлик 21,9 минг тонна полиз экинларини экспорт қилган, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробар, 2018—2020 йилларнинг шу даврига нисбатан 3 баробар кўпдир.

Ўтган йилнинг май—июль ойларидаги аввалги рекорд кўрсаткич қайд этилган. Ўзбекистондан қовун экспорти ҳажми кетма-кет тўртинчи йил ўсиб бормоқда.

Экспорт географиясига келсак, 2022 йилнинг май—июль ойларида ушбу маҳсулотларнинг катта қисми Европа мамлакатлари бозорларига жўнатилди, уларнинг умумий улуши 19,4 минг тоннани ёки умумий экспорт ҳажмининг 88,6 фоизини ташкил қилади.



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Икки ҳафта ичида Ўзбекистонда қовун 1 5 баробар қимматлашди
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг