Қашқадарёда сув таъминоти ходимлари 1,1 млрд сўмлик пўлат сув қувурларини талон-торож қилгани аниқланди

Ўз 26

«Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ Муборак тумани филиали моддий жавобгар шахслари ва бошқалар пўлат сув қувурларини талон-торож қилгани аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, аниқланишича, улар тумандаги Кўҳнашаҳар ва А.Темур ҳудудидан ўтувчи узунлиги 2 500 метр бўлган бозор баҳоси 1,1 миллиард сўмлик пўлат сув қувурларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



Manba: Daryo.uz