АҚШ Конгресси аъзоси автоҳалокатда вафот этди

Ўз 31

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Жеки Валорски автоҳалокатда вафот этди, деб ёзмоқда Reuters.

Фото: Reuters

Ҳодиса Индиана шимолидаги Nappaни шаҳри яқинида юз берган. АҚШ Конгрессининг Республикачилар партиясидан аъзоси, Индиана штати вакили Жеки Валорски ва унинг ходимлари ўтирган машина қарама-қарши чизиққа чиқиб кетган бошқа бир машинага урилган.

58 ёшли Жеки Валорскининг вафоти Конгресс учун сайлов кампанияси қизғин кечаётган паллага тўғри келди. Оқ уй унинг хотирасига байроқлар ярим туширилишини маълум қилди.

АҚШ президенти Жо Байден Валорски билан турли партиялар вакили бўлгани ва кўп масалаларда келишмовчиликлар юз бергани, аммо ҳар икки партия аъзолари уни Вакиллар палатаси қўмитасидаги хизмати учун ҳурмат қилишини айтди.



Manba: Daryo.uz