Sony компанияси iPhone учун янги геймпад тақдим этди

Ўз 35

Sony компанияси Backbone ўйин аксессуарлари ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорликда яратилган iPhone смартфонлари учун геймпад «Backbone One – PlayStation Edition»ни тақдим этди.

Фото: The Verge

У PS Vita консоли ва PlayStation 5 учун хусусий DualSense жойстиги услубида ишлаб чиқарилган. Бироқ айни пайтда рақобатдош Xbox консолининг гейпади каби бошқарув элементларининг жойлашувига эга.

Геймпад стандарт Lightning улагичи орқали уланган замонавий iPhone’ларнинг барча моделини билан ишлайди.

У Apple Arcade, Xbox Game Pass ва Stadia’дан ҳам мобил, ҳам консол ўйинларини қўллаб-қувватлайди. Аксессуар аллақачон 100 доллардан сотилмоқда.

2022 йилнинг кузида Backbone Android смартфонларига мос геймпад чиқаришга тайёрланмоқда.



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Sony компанияси iPhone учун янги геймпад тақдим этди
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг