«ПСЖ» чиройли голлар урилган ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, Франция Суперкубогига эга чиқди

Ўз 41

Футбол бўйича Франция Суперкубоги доирасидаги ўйин 31 июль, якшанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Унда «ПСЖ» ва «Нант» жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Учрашувнинг 22-дақиқасида Лионель Месси ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим якунланиши арафасида Неймар жарима зарбасини голга айлантирди.

57-дақиқада Серхио Рамос ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Учрашувнинг 81-дақиқасида «Нант» вакили ўз жарима майдончасида Неймарни тўхтатиб қолди, натижада ҳакам тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди ва пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини Неймар аниқ ижро этиб, якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа «ПСЖ» 11 марта Франция Суперкубогига эга чиқди.

Франция Суперкубоги

31 июль, якшанба

«ПСЖ» — «Нант» 4:0

Голлар: 1:0 – 22 Месси, 2:0 – 45 Неймар, 3:0 – 57 Рамос, 4:0 – 82, пенальти Неймар.

«ПСЖ»: Доннарумма, Ҳакими (Мукиеле, 78), Рамос, Маркиньос, Кимпембе, Мендеш (Бернат, 68), Верратти (Паредес, 78), Витиня (Данилу Перейра, 68), Сарабия (Калимуэндо, 84), Месси, Неймар.

«Нант»: Лафон, Паллуа, Кастеллетто, Жиротто, Аппиа (Фабио, 78), Сиссоко, Чиривелья (Муҳаммад, 64), Блас, Коко (Мутуссами, 64), Саймон, Гессан (Коршя, 78).

Огоҳлантиришлар: Витиня (16), Коко (38), Мутуссами (75).

Четлатиш: Кастеллетто (81).



Manba: Daryo.uz