Қуёшдан ҳимоя қилувчи кремни қандай қилиб тўғри танлаш мумкин?

Ўз 34

Қуёш нурлари инсон танаси учун фойдали хусусиятларга эга, бироқ унинг ортиқчаси танада куйишни ва тери саратонини келтириб чиқариши мумкин. Ёзда қуёш нурларидан ҳимоя қилувчи кремларни тўғри танлай олиш ҳам катта аҳамиятга эга. Қуйида қуёшдан ҳимоя қилувчи SPF кремларини тўғри танлаш бўйича маслаҳатлар келтирилади.

SPF кремлар ҳақида

SPF сўзи «қуёшдан ҳимоя қилувчи фильтр» деган маънони англатади. У терини ультрабинафша нурларининг салбий таъсиридан ҳимоя қилади. Ундаги рақамлар: 6 дан 12 гача паст ҳимоя, 15 дан 25 гача ўрта ҳимоя, 30 дан 50+ гача кучли ҳимоя қилишни англатади. Қуёшда неча соат қолишни режалаштирган бўлсангиз, юқори даражадаги, шаҳар бўйлаб қисқа муддатли саёҳат қилиш учун пастроқ ҳимоя даражасини танлашингиз керак. Эрталаб ва кечқурун куннинг ўртасида қўллаган кремингиздан пастроқ даражадаги кремни танлаш мақсадга мувофиқ. Сепкилли тери ва саратон касаллигига мойил бўлган аёлларнинг териси максимал ҳимояни талаб қилади.

SPF 50 яхшироқ ҳимоя қилади, унда SPF 20 нинг нима кераги бор?

Кўриниб турибдики, қуёшдан ҳимоя қилувчи кремнинг максимал ҳимоя даражасини танлаб, нурлар таъсиридан ташвишланмай юришингиз мумкин. Бу фикрлаш нотўғри. Биринчидан, юқори даражадаги ҳимоя креми ультрабинафша нурларининг терига таъсирини тўлиқ чеклайди, терида мелатонин ишлаб чиқарилмайди ва бу унинг рангига ҳам таъсир қилмайди. Иккинчидан, қуёшдан ҳимоя қилувчи воситалар терининг хавфсизлиги нуқтаи назаридан мукаммал эмас. Айрим SPF кремлар титан диоксиди ва рух оксидини ўз ичига олган бўлиши мумкин. Ҳимоя даражаси қанчалик юқори бўлса, кремда бу моддалар шунчалик кўп бўлади. Кимёвий моддалар ҳам мутлақо хавфсиз эмас — улар аллергия ва тирнаш хусусиятини келтириб чиқариши мумкин. Бу жараён кремлар қўллангандан кейин 20 дақиқа ўтиб бошланиши мумкин.

Фото: «Yandex.ru»

Физик ва кимёвий фильтрлар ҳақида

Физик фильтрли қуёш кремлари қуёш нурларини тўсиб қўядиган минераллардан ташкил топади. Кимёвий фильтрлар органик синтез фильтрлари деб ҳам аталади: улар қуёш нурларини ўтказиб юборади, нурларни бошқа энергия турига айлантиради ва тери учун хавфсиз жараённи ҳосил қилади. Пляж учун физик ҳимоя қилувчи кремлар яхшироқ, шаҳар ёки спорт учун эса кимёвий кремлар қўлланилиши керак. Кимёвий ҳимоя қилувчи кремлар чизиқлар қолдирмайди, оқмайди, терига тез сингади ва қўлланилиши ҳам осонроқ.

Фото: «Новий очаг»

«UVA ва UVB нурларидан ҳимоя қилиш» нимани англатади ва қайси бири яхшироқ?

Кремнинг ёрлиғидаги яна бир тушунарсиз ёзув: UVA ва UVB нимани англатишини биласизми? Кўплаб қуёшдан ҳимоя қилувчи кремлар UVB нурларидан ҳимоя қилади. Агар сиз қуёш нурларидан тўлиқ ҳимояланишни истасангиз UVA ёрлиғи бўлган кремларни танланг — бу қуёш креми сизни терининг қорайиши, қуёш аллергияси ва ҳатто саратонни келтириб чиқарадиган ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилади.

ПА+ нимани англатади?

Агар сиз Осиёдаги мамлакатларда қуёш кремини сотиб олсанфгиз, ғалати ёрлиқларга дуч келишингиз мумкин: 6 дан 50 гача рақамларга эга бўлган одатий SPF ўрнига ПА + ёзувини кўрасиз. ПА+ қуёш нуридан паст даражада ҳимояланишни билдиради, ПА++ ўртача ва ПА+++ эса SPF’нинг 50 даража ҳимоясига яқин ҳисобланади.

Қайси қуёш креми сизга мос келади?

  • Пляжга бормоқчи бўлсангиз ёки аллергиянгиз бўлса физик ҳимоя кремларини, спорт ва сузиш учун кимёвий ҳимоя кремларини танланг.
  • Ишга бориш ва қайтиш вақтингиз қуёшнинг фаол соатларига тўғри келмаса SPF’нинг 20 ва ундан паст даражаларини тангланг. Пешин ва ундан кейин SPF 30 ва ундан юқори суртиш маъқулроқ.
  • Қуруқ тери учун алоэ ёки гиалурон кислотаси бор қуёш кремини танланг. Касалланмаган тери учун таркибида антиоксидантлари бор қуёш кремини танлаш ўринли.
  • Сепкилли, сарғиш соч, рангсиз тери учун — SPF 30-50;
  • Ёрқин тери, сарғиш сочлар, очиқ рангдаги тана учун — SPF 15-30;
  • оддий буғдойранг тери учун — SPF 6-15;
  • Тўқ рангли ва қорамтир тери учун — SPF 2-10 каби кремлар танланилиши керак.
Қуёш кремини қандай қилиб тўғри қўллаш мумкин?

Санскринни тоза, қуруқ терига қуёшга чиқишдан 15-20 дақиқа олдин суртиш керак, шунда фильтрлар фаоллаша олади. Кремни эса реакция ҳосил қиладиган косметик маҳсулотлар бўлмаса ​​бўянишдан олдин сурцангиз бўлади. Қуёшга қарши кремни тональ крем ​​билан аралаштирмаслик ўринли: тональ крем ​​таркибидаги баъзи кимёвий моддалар қуёш кремининг таъсирига ҳалақит бериши мумкин. Бу мавзу аниқ кўрсатмалар бериш учун етарлича ўрганилмаган. Қуёш кремини намлантирувчи воситалар билан аралаштирманг: бу қуёш креми формуласини суюлтиради ва унинг ишини заифлаштиради.

Қуёш креми ҳақидаги ёлғон маълумотлар

Қуёш креми теридаги яллиғланишни даволайди

Тери иссиқда бироз бошқача ишлайди, крем эса ундаги яллиғланишни даволамайди, аксинча кучайтириши мумкин.

Буғдойранг терини ҳимоя қилиш керак эмас

Терингиз қуёшда куймаса ҳам, ультрабинафша нурлар терининг қаришига ва саратонга олиб келиши мумкин, шунинг учун SPF кремнинг паст даражаларини ва UVA қуёш нурларидан ҳимоя қилувчи кремни танланг.

Қуёш креми Д витамини ишлаб чиқаришга тўсқинлик қилади

Бу фикр хато, барча фильтрли кремлар қуёш нурининг терига етарли миқдорда Д витамини сингишига ёрдам беради. Бунинг учун терини 10 дақиқа қуёшга тутиб туриш кифоя.



Manba: Daryo.uz