Футбол бўйича Россия Премьер Лигасининг 3-туридан ўрин олган қатор учрашувлар 31 июль, якшанба куни бўлиб ўтди.
Фото: «Нижний Новгород»
«Нижний Новгород» ўз уйида Москванинг «ЦСКА» жамоасини қабул қилди. Биринчи бўлимнинг дастлабки ярмида «армиячилар» кетма-кет иккита гол уриб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Тимур Сулейманов дубль қайд этган ҳолда мувозанатни тиклади.
Учрашувда Иброҳимхалил Йўлдошев асосий таркибда майдонга тушиб, 79-дақиқада захирага олинди.
Яна бир ўйин «Крилья Советов» ва «Торпедо» жамоалари ўртасида кечди. Меҳмонлар 19-дақиқада Давид Караваевнинг голидан кейин олдинга ўтиб олганди. Бунга майдон эгалари 68-дақиқада Владислав Шитовнинг голи билан жавоб қайтарди.