Жорж Клуни, Том Круз, Кайли Женнер ва бошқа машҳурларнинг энг ҳашаматли уйлари (фото)

Ўз 53

Тасаввур қилинг, қуёш ботаётган пайтда бир стакан шарбат билан боғга олиб борадиган мармар зинапоялардан пастга тушасиз, қулай креслода ўтириб, хушбўй атиргул буталари манзарасига маҳлиё бўласиз. Кўпгина Голливуд юлдузларига бу ҳолат таниш. Уларнинг ҳашаматли масканлари бахт, осойишталикни ҳис этиши учун ҳам шундай  яратилган. Қуйида машҳурларнинг энг ҳашаматли уйлари ҳақида маълумот берилади.

Кайли Женнернинг Лос-Анжелесдаги курорт уйи

Дунёга машҳур модель Кайли Женнернинг ушбу уйи бугунги кунда 37 миллион долларга баҳоланмоқда. Уйда 7 та ётоқхона, 14 та ҳаммом, машиналар учун 20 та махсус жой, уй кинотеатри ва улкан сузиш ҳавзаси мавжуд.

Фото: Money.co.uk

Elleн Деженереснинг XVII асрда қурилган вилласи

Elleн ва унинг турмуш ўртоғи кейинчалик қайта сотиш учун қиммат виллаларни сотиб олиш орқали даромадни  кўпайтиришни маъқул деб билади. Жуфтлик итальянча, тоскана услубида қурилган уйни шахсий вилласи сифатида қолдирди. Ушбу уй 45 000 000 долларга баҳоланган.

Фото: Money.co.uk

Томми Ҳилфигернинг қалъаси

Ушбу ҳашаматли қалъа 6 та ётоқхона, 7 та тўлиқ, 3 та хонанинг ярмига қурилган ҳаммом ва 6 та каминдан иборат. Ташқарида жойлашган боғда тўсиқлар, фавворалар ва теннис корти мавжуд.

Фото: Harper’s Bazaar

Том Крузнинг қишлоқдаги уйи

Том Круз Голливуд оламидаги шовқинлардан чарчаганида, вақтинча Теллурид чеккасидаги қорли ёнбағирларга эга уйига кўчиб ўтади. Бу уй машҳур актёрга иш ҳақидаги фикрлардан бутунлай қочишга, масалан, спорт билан шуғулланишга имкон беради. Сарой ҳудудида хоккей, теннис, баскетбол майдончалари ва хусусий мотокрос йўли мавжуд.

Фото: Instagram /@hapukulodge

Jay-Z ва Бейонсенинг саройи

Машҳурларнинг энг қиммат қасрларини ҳам бу жуфтликнинг ултра-замонавий мулки билан таққослаб бўлмайди. Қиймати 88 миллион долларга тенг уй 8 та ётоқхона, 11 та ҳаммом, 15 та машинага мўлжалланган гараж, 4 та бассейн ва баскетбол майдонини ўз ичига олади. Бу ҳашаматли уйнинг барча қисми ўқ ўтказмайдиган ойналар ва улкан дарвозалар билан беркитилган.

Фото: Money.co.uk

Жорж Клунининг Италиядаги орзуси

Жорж Клунининг Комо кўлидаги вилласи махфий объект эмас. Аксинча, актёр суратга олиш учун ҳашаматли жой керак бўлганда ўз уйини режиссёрлар ва реклама берувчиларга тақдим этишдан катта завқ олади. Олеандра вилласида жами 25 та хона, жумладан, спорт зали, очиқ осмон остидаги кинотеатр ва махсус пицца хонаси мавжуд.

Фото: Money.co.uk



Manba: Daryo.uz