Instagram: Малика Равшанова янги ҳовлига кўчяпти, Зарина Низомиддинова эрининг юртида, 1 млн кузатувчига эга бўлган Эрали

Ўз 55

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Севара Назархон саҳифасига от билан тушган суратини жойлади.

Фото: Instagram

Бунёдбек Саидов Мусулмонлар идораси муфтийси Нуриддин Холиқназаров билан учрашиб қолди. Хонанда шундай улуғ инсоннинг дуосини олиш насиб этганини маълум қилди.

Қиличбек Мадалиев Одил Аҳмедов билан тасодифан учрашиб қолганини айтди ва у билан тушган суратини обуначиларига кўрсатди.

Фото: Instagram

Актриса Зарина Низомиддинова Қирғизистоннинг Иссиқкўл шаҳрида оиласи билан дам олаётганини мухлисларига кўрсатди.

Шаҳло Аҳмедова янги сурати билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Хонанда Гулсанам Мамазоитованинг фан-аккаунтига тўй хизматларида қўшиқ куйлагани акс этган видео жойлаштирилди.

Малика Равшанова янги уйига кўчаётгани акс этган видеони саҳифасига жойлади. Хонанда нарсаларининг жуда кўплигини айтган.

Опера хонандаси Милена Мадмусаева оиласи билан тушган суратини мухлисларига намойиш қилди.

Фото: Instagram

Инстаблогер Эрали Instagram’даги кузатувчилари сони 1 миллиондан ошганини нишонлади.

Юлдуз Усмонова пойтахтдаги Basri Baba ресторанининг янги филиали очилиш маросимида ўзбек шоу-бизнесидаги яқин инсонлари — Ҳалимахон, хонанда Малик билан иштирок этди.

Актриса Ҳалимахон Basri Baba ресторанининг 3 йиллик юбилейида Юлдуз Усмонова билан тушган суратини мухлисларига намойиш қилди.

Фото: Instagram

Хонанда Зиёда бир неча йилдан бери унга ишлаётган администраторини туғилган куни билан табриклаб, унга совға берди.

Муниса Ризаева тўй хизматларининг бирида хит таронасини куйлаётгани акс этган видеони мухлислари билан бўлишди.

DJ Piligrim Испаниядаги Барселонета пляжида тушган янги суратини намойиш қилди.

Фото: Instagram

Қизиқчи, актёр Шукурулло Исроилов янги реклама ролигида суратга тушиш учун бутунлай ўзгача образга кирди.

Хонанда Ҳамдам Собиров вайнер, инстаблогер Эрали билан «Мактабимда» номли хит таронасини ижро этди.

Актриса Баҳора Арслонова тез кунларда янги кўрсатувда бошловчилик қилишини маълум қилди ва мухлисларидан янги кўрсатувдаги бошловчилик учун қандай кўйлак танлашини сўради.

Фото: Instagram

Туркияда саратон касаллигидан даволанаётган, илк марта буви бўлиш арафасида турган актриса Раъно Шодиева бўлғуси неварасига аравача харид қилаётгани акс этган видеони мухлисларига кўрсатди.

Актриса Одинахон Тўхтасинова янги суратини намойиш қилди ва мухлисларига бахтни топиш учун аввало ўзликни топиш кераклигини айтди.

Фото: Instagram



Manba: Daryo.uz